Жуббали Аҳмад Хожа ва Исмоилоға сектаси ўртасидаги жанжали
Жанжал давом этмоқда: Жуббали Аҳмад Хожа Исмоилоға жамоатига тегишли мадрасаларга талабаларни юбормаслик кераклигини айтди. Машҳур олим жамоат ичидаги талабаларга унга қарши дуо қилишни уқтирилаётганини таъкидлади.
Алданганлар қандай қутқарилади: Универсал услубнинг 25 принципи
Обрў – эътиборли раҳнамонинг(лидер) мавжудлиги, ижтимоий тенгликка доир аниқ тушунчанинг йўқлиги, душман қиёфаси ҳақида умумий тасаввур, адолатга эришиш истаги, бузиб бўлмайдиган шакллантирилган нотўғри тушунчалар – буларнинг бари бузғунчи ташкилотлар фаолиятининг асосини ташкил этади. Ҳолбуки, радикализмдан фанатизм орқали экстремизмга ўтиш жараёни етарлича осон ва тездир. Оддий ҳаётга қайтиш, нафақат шахсиятни, балки инсоннинг ижтимоий ҳаётини барбод қилувчи бузғунчи ташкилотлардан кетиш эса, унчалик осон кечмайди.
Секта аъзоси эмасмисиз...?
«You can’t handle the truth!...»
(«Ҳақиқатга бардош бера олмайсан!»
«A Few Good Men» кинофильмидан (АҚШ 1992) )
6 ёшлик қизчанинг никоҳини қилган исмоилоғачилар жазоланди
6 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилган Кадир Истекли ва қизини бу одамга турмушга берган қизнинг отаси бу иш бўйича қўлга олиниб, Истанбулнинг Малтепе туманидаги қамоқхонага жўнатилди.
Туркия 6 ёшида секта аъзосига турмушга чиққан қизнинг ҳаётини муҳокама қилмоқда...
Туркияда энг кўп муҳокама қилинган мавзу 6 ёшли қизни «Исмоилоға» сектасига алоқадор фонд асосчиси Юсуф Зиё Гумуселга мажбурлаб эрга бериш ҳақидаги хабар бўлди.
Тузоққа айланган васвасалар...
Аксарият мусулмонлар «секта» деганда ўрта асрларда юзага келган “Ассасинлар” ёки «Аум Синрике» каби янги пайдо бўлган сохта диний фирқаларни тушунадилар. Бундай адашган гуруҳлар асрлари давомида бўлиб келган. ХХ асрдаги келиб, улар сони, турлари чунонам кўпайдики, бу ҳол ўтмишга насбатан хавотирли кўриниш олди.
Фирқалар психодинамикаси
Секталар ёки секталараро гуруҳлар узоқ ўтмишда ҳам мавжуд бўлган. Уларнинг одамларга таъсири жуда катта. Ўзларини инсониятнинг қутқарувчилари сифатида бошқаларга таклиф қилган ҳамда уларга қўшилган ва уларга ишонган кўплаб содда одамларни осонгина топганлар ҳар доим бўлган.
Диний фанатизм (кўрмуридлик) ва унинг оқибатлари
Диний фанатизм (араб тилида «та’ассуб») мени анча вақтдан бери қизиқтириб келади, ўйлайманки, у жуда долзарб – ҳозирги дунёда мусулмонларнинг кўплаб муаммолари унда яширинган. Фанатизм (мутаассиблик) – бу дунёқараш шакли, ёки шариат атамалари билан атайдиган бўлсак, манҳаж шаклидир.
Ҳизбут Таҳрирнинг ахборот хуружи ҳақида огоҳлантириш
Рамазон ойида бунақа пост қилиш ниятим йўқ эди. Аммо бошқа тараф тийилмаслигини кўрастиб турибти. Гап Ҳизбут Таҳрирнинг кетма-кет ахборот хуружлари ҳақида. Менга Ҳизбут Таҳрир масаласида “мусулмонларни тоифага ажратиш яхшимас”, деган lecture қилманг, мен уларни кеча куни таниб қолмаганман, қанчалик мусулмонларга зиён етказганликларини биламан. Ёқмаса блок қилинг, алоқани узинг, лекин бу масалада ақл ўргатманг. Бунақа насиҳатни мен аҳли илмдан кутмайман, чунки Ҳизбут Таҳрир ифлосгарчилигидан энг кўп азият еган айнан илм аҳли бўлади...
Ҳизбут-таҳрир сектаси
Кўпинча «Ҳизбут-таҳрир» тарафдорларидан уларнинг "секта" эмас, балки "Исломий мафкурага эга сиёсий партия" эканликларини эшитишга тўғри келади. Сектант доимо ўзини бирон бир сектага мансуб эканини рад қилиши аниқ. Бундан ташқари, жалб қилинган одам "адашганлар гуруҳида" эканлигини билмаслиги ёки шубҳа қилмаслиги ҳам мумкин.