close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жамият

Жамият (930)

Сешанба, Июл 02 2024

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Халқаро ёшлар юридик форумида сўзлаган нутқида мамлакатда араб аёлларининг анъанавий бош кийими бўлган ниқаб кийишни тақиқлашга чақирди. Бу ҳақда РБC хабар тарқатди.

Жума, Июн 28 2024

Кичик ва катта шаҳарлардаги қозиларнинг қўлига номаълум кишиларнинг моллари келиб тушса ва уларнинг эгаси ҳам, вориси ҳам бўлмаса, у моллар сенга юборилиши керак. Агар бу моллар қозиларнинг қўлида қолса, уни ўз одамларига тарқатадилар, улар эса сарфлаб юборадилар. Ўғрилардан олиб қўйилган шу каби молларни талаб қилувчи ва даъвогарлар бўлмаса, у моллар мусулмонларнинг давлат хазинасига тушиши керак.

Чоршанба, Июн 26 2024

Кўп садақа қилиш инсон номаи аъмолидаги яхшиликлар захирасини орттириб, гуноҳларини ўчиради ва дўзах азобидан сақлайди. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда ҳам садақа ва яхши ишларга сарф-харажат қилишнинг кўплаб фазилатлари ворид бўлган. Улар тўпланса, алоҳида бир китоб бўлади.

Шанба, Июн 22 2024

Меҳмон истиқболидан шодланади, уни икром қилишга шошилади, бу борада у нафсидаги Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиришдан отилиб чиққан Исломнинг асл ахлоқига қулоқ тутади: “Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин”.

Чоршанба, Июн 19 2024

Ҳа, биз олиймиз, ақидамиз олий, тоғлардек мустаҳкам, унда ёлғон йўқ, тонгдек рост, уни олиб келган пайғамбардай комилдир.

Душанба, Июн 10 2024

Инсон яшаётган бу вақт - замон уч қисмга - ўтмиш, ҳозир ва келажакка бошқача айтганда кеча, бугун ва эртага тақсимланади.

Сешанба, Июн 04 2024

«Эркак кишининг аврати киндиги остидан тиззасигача бўлади». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эркак кишининг аврати киндиги ва икки тиззаси ўртасидаги жой» мазмунидаги ҳадиси шарифлари далил бўлади. Бир ривоятда: «Киндик остидан то икки тиззадан ошгунча», дейилган. Бундан киндикнинг аврат эмаслиги аён бўлади. Бу Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг кавлига хилофдир.

Якшанба, Июн 02 2024

Абу Юсуф айтади: “Жизя солиғини тўлаш Савод ерларида яшовчи, Ҳийра ва ббшқа шаҳарлар аҳолиси бўлган - яҳудийлар, насронийлар, мажусийлар, собийлар (Собийлар - исломгача Қуйи Месопотамияда яшаган осмон ёритувчиларига сиғинувчилар.

Чоршанба, Май 29 2024

Ислом ва мусулмонларнинг аломати деб тушуниладиган нарсаларнинг барчасига “Ислом шиорлари”, дейилади. Масалан, Қуръони карим, Байтуллох масжидлар, муқаддас мақом (сафо, марва, мақоми Иброҳим в.ҳ.)лар, намоз, азон ва бошқа шу турдаги ислом шиорларини ҳурмат қилиш улуғ савобли амалдир. Қуръони каримда шундай дейилади:

Пайшанба, Май 23 2024

Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган. Масалан:

Пайшанба, Май 23 2024

 

 

 

Эй мўминлар амири, сен мендан аҳли қиблалар (яъни мусулмонлар) кўлида қурол билан исён қилса, улар билан қуролларини ташлаш ҳақида огоҳлантирмасдан жанг қилинадими ёки бу ҳақца огоҳлантириб, кейин жанг қилинадими, шунингдек, уларнинг моллари, аёллари, болалари ва ҳарбий ҳаракатларда фойдаланган анжомлари борасида нима қилиниши ҳақида сўраган эдинг.

Пайшанба, Май 23 2024

Вақтини сарфлашда тавфиққа эришган инсон умрини узайтиришга, вафот этганидан кейин ҳам Аллоҳ истаган вақтгача ном қолдиришга қодирдир. У ўлиқдир, аммо тирик кабидир. У қабрда ётган ҳолида ҳам тирикларга намуна бўла олар.

Чоршанба, Май 22 2024

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 1991йил 15 мартда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида эълон қилинган мақолаларидан бири «Зино иймондан эмас» деб номланган эди. Ушбу мақолада зино, уни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган. Хусусан, аёлларнинг баъзи ўйламай қилган ишлари, аслига эътибор бермай, диний қарашларни поймол этиб, зинога сабаб бўлиб қолаётганлари ҳақида қимматли фикрлар айтиб ўтилган, уйғонаётган миллат маърифатини ана шу каби иллатлардан тозалаш чоралари муолажа қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase