ФЕТО террор ташкилоти бошчиси Фетуллах Гуляннинг ўлими ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу хабарларни ФЕТОнинг ўз нашрлари тарқатди. Террористлар бошчисининг жияни Абусалама Гулян ҳам ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали бу хабарни тасдиқлади.
Манбалардан олинган хабарга кўра, 2017 йили 15 июлда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш ҳаракатининг бошчиси Гулян кеча 20 октябрь куни ўлган. Гуляннинг ўлимидан кейин ташкилот ичида саросима бошланди. Ўлганлиги ҳақидаги хабарни оммага маълум қилиш ёки қилмаслик борасида ташкилот аъзолари орасида тортишувлар юзага келди. Гуляннинг хасталиги даврида ёнида бўлган аъзолар унинг ўлимини сир тутиш имконсиз деган қарорга келишди.
Фетуллах Гулян сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги ва қанд хасталигидан ташқари, деменция (алжиш)га чалинганди. Гулянга яқин бўлган шахслар сўнгги эълон қилган хабарларда ҳам унинг рангги бир аҳволда эканлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, ташкилот ичидаги юз бераётган жанжаллар ҳам жамоатчилик тарафидан диққат билан кузатилмоқда эди. Гуляннинг жойи яширинча ўзгартирилиши, тез-тез касалхонага олиб борилиши кўп айтиларди.
Гуляннинг ўлимидан кейин кўп миллионлик сармояни қўлга киритиш учун ташкилот ичида бўлинишлар бошланди (бир-бирини ғажиш бошланди).
ФЕТО террор ташкилоти бошчиси Гулян ўлди
ФЕТО террор ташкилоти бошчиси Фетуллах Гуляннинг ўлими ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу хабарларни ФЕТОнинг ўз нашрлари тарқатди. Террористлар бошчисининг жияни Абусалама Гулян ҳам ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали бу хабарни тасдиқлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|