close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жамият

Жамият (872)

Чоршанба, Апр 10 2024

Диний кўрсатмаларни мукаммал ўзлаштириб, олим бўлиш барча мусулмонлар учун мажбурий эмас. Лекин, диний илмларни эҳтиёжини қондиришга етадиган даражада эгаллаш ҳар бир мусулмонга фарздир. Бунга намоз, рўза, закот ва ҳаж ибодатларининг зарур арконлари ҳамда кундалик ҳаётда учрайдиган олди-берди масалаларда ҳалол, ҳаром, жоиз ва ножиз ҳукмларни ўрганиш кабилар мисол бўлади.

Шанба, Апр 06 2024

Аллоҳ таоло Қуръони карим орқали билдирган ҳақиқий адолат одамларни яхши-ёмонга ажратмай, ҳар бир кишининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақсизлик ва зулмга рози бўлмасликка, ҳамиша мазлумлар тарафида туриб, уларнинг золимларга қарши манфаатларини ҳимоя қилишга буюради.

Шанба, Апр 06 2024

Гуноҳи кабиралар тенглиги ва даражаси жиҳатидан куфрдан кейинги ўринда туради. У икки ўриндадир - катта гуноҳлар, кичик гуноҳлар. Катта гуноҳлар: Катта хатарли гунохдардирки, уни қилганлар учун Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзах ўти вожиб бўлади. Қолаверса бу гуноҳи кабира у кимсага бу дунёда ҳам жазони вожиб қилади.

Жума, Апр 05 2024

Киши ўзи учун дуо қилгани каби, ёру дўстлари, суюклилари ҳамда барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши ҳам фазилатли амаллардандир. Умму Дардо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ҳожам менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганини сўзлаб берган: “Қайси мусулмон банда биродари учун йўқлигида дуо қилса, унга муваккал қилинган фаришталар: “Омин, сенга ҳам (ўшанинг) мислича”, дейдилар”. (Имом Муслим ривояти)

Жума, Апр 05 2024

Намоз, рўза, ҳаждаги суннат ва нафл амалларни деб фарз амаллардан инсонларнинг машғул бўлиб қолишлари хатодир.

Пайшанба, Апр 04 2024

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар.

Сешанба, Апр 02 2024

27 март куни БМТ дунёдаги озиқ-овқат чиқиндилари бўйича ҳисоботини тақдим этди. Ҳисоботга UNEP (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича Дастури) ва Чиқиндилар ва Ресурслар бўйича халқаро хайрия дастури (WRAP) ҳаммуаллифлик қилган.

Сешанба, Апр 02 2024

Исроил Диаспора вазирлиги томонидан чоп этилган ҳисоботда Исроил-Хамас уруши даврида яҳудий диаспорасидан "хайрия" ва кўнгиллилар тарафидан ёрдам кўрсатилган, деб ёзади The Jerusalem Post.

Душанба, Апр 01 2024

«Имом» арабча сўз бўлиб, тўғри йўлга бошловчи, пешво маъносини билдиради. Шунингдек, ўзида савоб ишларни мужассам қилган инсон маъносини ҳам англатади. Демак, бир сўз билан айтганда, имом кишиларни эзгу мақсадлар сари етакловчи

Душанба, Апр 01 2024

Эзгуликка эришишга ҳарис бўлган мусулмон Аллоҳ таоло муайян руҳий хусусиятлар билан у ўзгалардан фазилатли қилиб қўйган вақтларни тоат-ибодат ва дуо-истиғфор учун ғанимат билмоғи даркор.

Якшанба, Март 31 2024

Билгилки, толиби илм ҳам, толиби касб-ҳунар ҳам фақатгина илм ва илм аҳлини ҳурматини ўз ўрнига келтира олиши - уни ҳурматлаб, таъзимини адо эта олиши билангина илмга, касбга эришиб, улардан муваффақият ила манфааат топади. Устозни ҳурматига эътибор ва уни қатъиян улуғлаш, салобатли тутиш эса алоҳида аҳамият касб этади. Донишмандларимиз:

Жума, Март 29 2024

Мусулмон одам инсонларни ўзига қаратиш мақсадида, ўзини кўрсатиб, гапини безамайди. Чунки бундай қилишлик катта ишларни севадиган, кичик ишларни ёмон кўрадиган мусулмон одамнинг хулқидан эмасдир. Балки бу ташқи кўриниш, одамларни ўзига тортишга ҳаракат қилиш бекорчининг хулқидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотдан кейин Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анхумолар бундайларга қаттиқ турганлар.

Жума, Март 29 2024

Табиб ва муаррих Ибн Аби Усайбиъанинг «Уюнул анба фи тобақотил атибба» номли асарида тафсир, усулул фиқҳ ва калом илмлари олими имом Фахриддин Розийнинг таржимаи ҳоли баён қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase