Жамият (919)
Россиялик аёл Амина Борисовна Facebook да "Мен Starbucks кофесидан воз кечаман" (#stopstarbucks) флешмобини уюштирди. Аёл қаҳвахоналар тармоғига бойкот қилишни таклиф қилмоқда, чунки компания ЛГБТ ҳамжамиятини очиқчасига қўллаб-қувватлайди ва шу билан "инсониятни бузади".
Францияда ўтказилган сўровнома натижаси эшитганларни даҳшатга солди. Сўровномага кўра, ўлкада ҳар 3 аёл кишидан бирининг номусига тажовуз қилинганлиги маълум бўлди.
Даромад хусусида умумий бир қоида мавжуд: Ислом, мусулмонларнинг истаганлари тарзда ва истаган пуллар билан кун кечиришларини рад этади. Аксинча, даромад хусусида машруъ (шаръий, қонуний) ва ғайри машруъ (шариатга зид, ноқонуиий) йўлларни очиқ-ойдин билдиради. Бу холат куиидаги тамал қоидада ўз ифодасини топган:
"Ўқиб олсин! Нони бутун бўлади", деб ёшгина қизлар умри увол қилинди. Баъзилар қизи орқали келаётган мўмай даромад бегона бўлиб кетишидан чўчиб қизини турмушга чиқишини кечиктиради. Шундай оталардан бири вафот қилётган пайтида қизидан кечирим сўрайди. Қиз кечиролмаслигини очиқ айтиб: "Дада, тенгдошларим қизини чиқармоқда. Сиз турли баҳоналар билан мени қирқ ёшгача сақладингиз... Кечиролмайман, Қиёматда барини Аллоҳга айтиб бераман", дейди. Шу қизга қисматдош бўлган қизларнинг бири дуо қилиб деган эди:"Эй бор худоё, дадам мени ҳалол жуфтдан тўсгани каби Сен ҳам ундан Ўз жамолингни тўсгин".
Сўкиниш - бу беадаб сўзлар, беҳаё сўзлар ва уят сўзлар билан тўлдирилган нутқдир. Ўсмирлик даврида беҳаё сўз муаммоси айниқса кескинлашади, чунки ўсмирнинг наздида ёмон сўз мустақилликнинг намоён бўлиши, тақиқларга бўйсунмаслик қобилияти, яъни катталар рамзидир ( яъни ўзини катта кўрсатишликнинг примитив усули). Бу ёшларнинг кумирларига, масалан, машҳур телебошловчилар, актёрлар, қўшиқчиларга тақлид қилишдир, ёки жиноятчилар, "кўча"га тақлид қилишдир.
Кўплаб мамлакатларда давлат ва нодавлат уюшмалари одамларни диний мансублиги учун таъқиб қилмоқда, камситмоқда, қамамоқда ва ҳатто ўлдирмоқда, АҚШ Штатлар бу нарсага қарши курашишини эълон қилди, деб хабар беради VOA Editorials нашри.
"Қўшма Штатлар бу суиистеъмолликлар олдида жим турмайди", деди Давлат котиби Энтони Блинкен.
Балтиморлик мусулмон инсон ҳуқуқлари фаоллари Жонс Хопкинс университетининг мусулмон талабаларнинг мурожаатига муносабатини мамнуният билан кутиб олди.
Араб тилида психология “илмун нафс”, яъни “нафсни ўрганиш илми” деб аталади. Инсон жасад, руҳ ва нафсдан ташкил топади. Ҳозир психологияни “руҳшунослик” дея таржима қилиш урфга кирди, аммо нафс аслида руҳ эмас. Кўплаб одамлар ана шу руҳ билан нафсни аралаштириб юборишади.
Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши раҳбари айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралади ва бундан буëн қўл ўпишни тақиқлашга доир фатво берди.
Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир. У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир.
Катта пандемияни даволаш бошланиши билан кўпчилик баъзи вакциналарда топилган янги нанотехнологик модда бўлган графен ҳақидаги хабарлардан жуда хавотирда эди.
Афғонистон ҳукуматидаги Олий таълим вазири Нида Муҳаммад Надим Афғонистон олий таълим муассасаларининг аёл талабалари учун дарсларни тўхтатишга олиб келган тўртта сабабни айтиб ўтди. Унинг сўзлари TOLOnews келтириб ўтди.
Афғонистонлик университет талабалари Толибон хавфсизлик кучлари томонидан Кобулдаги университетга киришда тўхтатилди, 21 декабр.