close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия 20 мингга яқин украиналик болаларини ўғирлаб кетган

Украина Халқаро Қизил Хоч қўмитасига Россияга депортация қилинган 19 мингдан ортиқ болалар рўйхатини тақдим этди.

Украина Халқаро Қизил Хоч қўмитасига Россияга депортация қилинган 19 мингдан ортиқ болалар рўйхатини тақдим этди.

ХҚХҚ ходимлари энди депортация қилинган болаларни Россия лагерлари, “ҳомийлик оилалари” ва бошқа ноқонуний яшаш жойларига ташриф буюришлари мумкин.
Украина Олий Радасининг Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги доимий делегацияси раҳбари Мария Мезенцева Украина “Озодлик” радиосига Украина Халқаро Қизил Хоч қўмитасига депортация қилинган 19 минг украиналик болалар рўйхатини тақдим этганини айтди. Мезенцеванинг сўзларига кзра, ХҚХҚ ходимлари энди депортация қилинган болаларни Россия лагерлари, “ҳомийлик оилалари” ва бошқа ноқонуний яшаш жойларига бориб кўришлари мумкин:
"Украиналик ҳуқуқ ҳимоячилари ва бу масала бўйича ишлаётган расмийлар томонидан бизга 19 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди", деб таъкидлади Мария Мезенцева. “Халқаро Қизил Хоч қўмитаси болаларни кўриш учун деярли бевосита ваколатга эга. Биз уларнинг Россия ва бошқа давлатларга ташрифини интиқлик билан кутмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Бир кун аввал ПАCЕ украиналик болаларнинг Россияга депортациясини геноцид деб тан олган ва Беларус диктатори Лукашенкони бунга алоқадорликда айбловчи резолюцияни қабул қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 17-март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер бериб, уларни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россияга болаларни ноқонуний депортация қилишда айбдор деб топди. ИCC қарори очиқдир ва ҳар қандай шахсга, жумладан, давлат раҳбарларига нисбатан қўлланилиши мумкин. Бироқ, суд сиртдан қарор чиқармайди, яъни судланувчи судда иштирок этиш учун Гаагада жисмонан ҳозир бўлиши керак. Путин энди Рим статутини ратификация қилган ва суд юрисдиктсиясини қабул қилган мамлакатларга бора олмайди, борса дарҳол қамалади. Буларга Европанинг барча давлатлари, Жанубий Америка (жумладан, Россиянинг Венесуела каби иттифоқчилари), Тожикистон, Афғонистон, Бразилия, Жанубий Африка, Марказий Африка Республикаси ва Нигерия киради.
 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase