Спорт (206)
Давлат Думасининг Жисмоний тарбия, спорт, туризм ва ёшлар масалалари бўйича қўмитаси спорт иншоотларида спорт мухлислари ибодат қила оладиган махсус диний хоналарни ташкил этиш лойиҳасини ёқлаб овоз берди, деб хабар беради Р-Спорт. Якуний қарорни Давлат Думаси депутатлари қабул қилишади, деди қўмита раҳбари Михаил Дегтярев.
Россия муҳожирлар Федерацияси 1 декабрь куни Москвада Марказий Осиё республикаларидан номдор спортчилар иштирокида қоидаларсиз жанг (MMA) бўйича турнир ўтказади. Бу ҳақида IslamNews га федерация матбуот хизматида хабар қилишди.
Турнир саккиз минг томошабинни ўз бағрига сиғдирадиган Лужникидаги Кичик аренада бўлиб ўтади.
Давлат Думасига спорт тадбирлари қатнашчиларининг илтимосига биноан, спорт иншоотларида диний маросимлар ва удумлар ўтказиш имконияти кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Турли фракциялардан бир гуруҳ депутатлар «РФда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга спорт тадбирлари ўтказиш вақтида диний эҳтиёжларни қондириш эркинлиги борасида инсон ҳуқуқлари таъминланишини кўзда тутадиган тузатишлар лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.
Янги Зеландиялик спортчи, регби ўйинчиси Офа Туунгафаси, теракт уюштирилган Крайстчерч масжидига ташриф буюрган вақтида ислом динини қабул қилди. «Аллоҳу Акбар, бугун Сонни Билл Вильямс онаси ва унинг жамоа бўйича ўртоғи Офа Туунгафаси ислом динини қабул қилишди. Аллоҳ уларнинг йўлини енгил қилсин ва мустаҳкам иймон берсин, омийн», - деб ёзди Джон Фонтейн ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида сешанба куни.
Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Баррера The Best-2019 мавсумнинг энг яхши ўйинчисини танлашда «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси учун овоз бермаганлигини тан олди. «Мен The Best мукофоти учун Мессига овоз бермадим», – деди Баррера.
Испаниянинг Барселона клуби ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА версияси бўйича «энг яхши футболчи» номинациясида ғолиб чиқди. Бу ҳақида ОАВ хабар берди. Аслида эса Лионель Месси ФИФА версия бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси эмас. Ундан зўр футболчилар ҳам кўп. Масалан, Криштиану Роналду ундан ҳар жиҳатдан устундир.
«Токи спорт соҳасини салафийлик мафкурасидан тозаламагунимизча, биз муваффақиятга эриша олмаймиз. Бугунги кунда кураш, бокс, миллий ўйинлар ва бошқа спорт турлари ваҳҳобийларнинг қўлида», - деди шоир ва санъатшунос Ерлан Толеутай.
7 сентябрь куни Хабиб Нурмагомедов UFC 242 асосий жангида Дастин Порье билан учрашди. Букмекерлар маълумотларига кўра, россиялик қиморбозларнинг кўпчилиги мазкур жангда Бургутни қўллаб-қувватладилар. БК «Лига Ставок» хабар қилишича, ғолибликка ставкаларнинг 95,63%и Хабиб Нурмагомедовга тўғри келган. Ўйинчиларнинг фақат 4,37%и Дастин Порье ғалабасига пул тиккан. Хабибнинг ғалабасига энг йирик ставка 400 минг рублга тенг бўлди.
Айтишича, уларнинг ўртасида муносабатлар жуда яхши экан. Бир ҳафта олдин Криштиану TV1 каналига берган интервьюда қуйидаги сўзларни айтганди: «Биз Месси билан ҳеч қачон биргаликда овқатланмаганмиз, лекин келажакда бунга тўсқинлик қилатган биронта сабаб кўрмаяпман».
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишга жуда яқин, деб хабар қолдирди ўз твиттерида италиялик журналист Джанлука Ди Марцио. Манбанинг маълумот беришича, каталонияликлар ва парижликлар 27 яшар бразилияликнинг ўтиши бўйича битимни якунлашга жуда яқин.
Кимни танлар экан? Неймарнинг «ПСЖ»дан кетиши эҳтимоли бу – ажойиб сериал бўлиб, аввал одамларни жуда қизиқтириб қўйди, кейин эса чўзилиб кетди. Энди эса ҳайратда қолдиришдан кўра кўпроқ одамнинг асабини қўзғатмоқда.
Келиб чиқиши Мали давлатидан бўлган машҳур француз футболчиси Фредерик Умар Кануте спорт карьераси давомида Европанинг бир қатор клублари, жумладан, «Лион» ва «Тоттенхэм»да ўйнаган. Футболчилик карьерасини якунлагач, футболчи дин йўлида хайрия ишлари билан шуғулланишни бошлади – мусулмон бўлгани ҳолда, у дастлаб Испаниянинг Севилья шаҳрида ёпилиши лозим бўлган ягона замонавий масжидни қутқариш учун 700 000 доллар тўлади, сўнгра шаҳарда биринчи доимий масжид очиш учун маблағ излашга киришди.
Каталониянинг «Барселона» жамоаси Испания чемпинаотининг биринчи турида сафарда «Атлетик»га мағлуб бўлди. Ғалаба келтирган голни ўйиннинг 89-дақиқасида бир дақиқа олдин ўйинчи алмаштирган 38 яшар испан ҳужумчиси Ариц Адурис «қайчи» услубидаги зарба билан киритди.