close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Истанбул УЕФА чемпионлар лигаси финалидан маҳрум қилинди

Истанбул 2020 йилда УEФА Чемпионлар лигаси финал учрашувини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Унинг ўрнига турнирнинг якуний учрашуви Португалия пойтахти Лиссабонда бўлиб ўтади, деб хабар беради Bild.

Лиссабон ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасининг яримфинал ва финал ўйинларини алмаштирадиган мини-турнирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Москва ва Франкфурт ҳам чемпионлар лигаси ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини даъво қилишганди. Москва коронавирус билан боғлиқ оғир вазият туфайли чиқариб юборилди. Лиссабон бир неча сабабларга кўра, Франкфуртдан афзал кўрилди, шу қаторда Чемпионлар лигаси плей-офф иштирокчилари орасида Португалия клублари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, УEФА Чемпионлар Лигасининг 2019/2020 йилги мавсуми финал учрашуви 30 май куни Истанбулдаги Отатурк Олимпия стадионида бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли турнир 1/8 финал босқичида тўхтатилди. Натижада, УEФА 2019/2020 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси плей-офф форматини ўзгартиришга қарор қилди. Турнирнинг чорак финал босқичидан бошлаб жамоалар нейтрал майдонларда битта учрашувни томошабин иштирокисиз ўтказадилар. Ярим финал учрашувлари "Финал тўртлиги" (Олимпия тизими) форматида бўлиб ўтади. Туркияда улар ушбу турнирни коронавирус билан боғлиқ "ноаниқ" ҳолат туфайли ўтказмасликка қарор қилинди.
Чемпионлар Лигаси финалини Туркиядан бутунлай кўчириш қарори европаликларнинг Туркиянинг коронавирус билан боғлиқ ҳолатига муносабатини акс эттиради. Шубҳасиз, Европани Анқаранинг пандемия назорат остида эканлиги ҳақидаги ишончи ишонтирмайди. Аммо, УEФА келажакдаги спорт тадбирлари албатта Истанбулда бўлиб ўтишига ваъда қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase