Медалларнинг ҳар бирида оқ ва тўқ кўк рангли, шахмат тартибида жойлашган тўртбурчаклардн иборат анъанавий япон нақши "итимацу" билан сфера шаклидаги Токио ўйинлари эмблемаси тасвирланган. Уни ҳар томондан уч ўлчамли кўп қиррали «бўрон» билан ўралган. Медалнинг орқа томонида қадимги юнон афсоналаридан Ника маъбудаси тасвирланган (!). Медаллар дизайни муаллифи япониялик Дзюнъити Каваниси.
"Итимацу" нақшли мтолар Японияда Эдо даврида (XVII аср- XIX асрнинг иккинчи ярми) оммавий бўлган. дизайнерларнинг фикрига кўра, бундай эмблема Японияга хос деб ҳисобланадиган нафислик ва орасталикни ифодалайди. Геометрик фигуралар шаклларининг хилма-хиллиги бирлик ва серқирралик концепциясини акс эттириб, дунёдаги маданиятлар хилма-хиллигини акс эттиради.
Олимпиада медаллари оғирлиги тахминан 550 граммни ташкил қилади. Уларни қисман ишлатилган электроника, биринчи навбатда, смартфон ва планшетлардан тайёрлашга қарор қилинган бўлиб, улар бутун мамлакат бўйлаб йиғилган. Япония аҳолиси учун бундай концепция фойдали бўлиб чиқди, чунки одатда утилизация пул туради ва бундай аппаратурани шунчаки ташлаб юбориш мумкин эмас.
Натижада, икки йиллик давомида, бутун мамлакат бўйлаб шаҳарлар ҳокимияти қарийб 79 минг тонна электроника тўплади. Яна 6 миллион мобил телефон ўз эгалари томонидан NTT телекоммуникация оператори дўконларига топширилди. Буларнинг барчаси Олимпия медалларини ишлаб чиқариш учун 32 кг олтин, 3,5 тонна кумуш ва 2,2 тонна бронза олишга ёрдам берди.
Токиодаги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 25 августдан 6 сентябргача давом этади.
Токиода 2020 йилги Олимпиада медаллари дизайни намойиш этилди
Медалларнинг ҳар бирида анъанавий япон нақши "итимацу" билан сфера шаклидаги Токио ўйинлари эмблемаси тасвирланган. Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари чоршанба куни тантанали маросимда мусобақалар очилишидан роппа-роса бир йил олдин ғолиб спортчилар тақдирланадиган медаллар дизайнини намойиш этдилар. Бу ҳақида ТАСС мухбири воқеа жойидан хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси