Абу Муслим
Япония Бош вазири Синдзо Абэ коронавирус тарқалиши муносабати билан 8 апрелдан бошлаб мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради РИА Новости Киодо ахборот агентлигига таяниб. Фавқулодда ҳолат режими биринчи навбатда энг йирик шаҳарлар - Токио ва Осакага тегишли.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мамлакат фуқаролари қанай қилиб бошқа одамларга касаллик юқтираётган ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, бир эркак 52 кишига касаллик юқтирган.
Туркманистонда 7 апрель куни Бутунжаҳон саломатлик кунига режалаштирилган оммавий барам тадбирлари бўлиб ўтади, уларнинг орасида велосипед ҳайдаш ва маданий-спорт тадбирлари кўзда тутилган. Бу ҳақида ТДХ давлат ахборот агентлиги маълум қилди.
"Коронавирус мушуклар организмида кўпайиши мумкин ва ҳайвонлар ҳатто қўзғатувчини ўз турдошларига тарқатиши мумкинлигини кўрсатади биринчи тажрибалар. Аммо ҳайвонлар ўз эгалари учун хавфли эмас", - деб хабар беради немис журнали Der Spiegel.
Доғистонлик MMA жангчиси Хабиб Нурмагомедов коронавирус пандемияси ҳақида фикр билдирди. Нурмагомедов инстаграмда Қуръоннниг 30-сураси 41-оятини жойлаштирди: «Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар».
Коронавирусга чалиниш рискига йўл қўмаслик учун Қозоғистон диний ташкилотларига байрам хизматларини онлайн-режимда ўтказиш тавсия этилди. Ахборот ва жамият ривожланиши вазири Даурен Абаев диний байрамлар вақтида карантин режимига риоя қилишга чақирди.
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни мамлакатда 196 та COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари ҳақида маълум қилди, хаба беради Jakarta Post газетаси. Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича бош бошқарма раҳбари Ахмад Юрианто айтишича, мамлакатда коронавирус туфайли жами 181 киши вафот этди, 134 киши тузалди. Мамлакат пойтахти Джакартада 971 та касаллик ҳолати қайд этилди.
Ислом тамаддуни қадимги Шарқ ва Ғарб маданиятини мерос қилиб олган. Лекин у ўтмишдаги маданий анъаналарга кўр-кўрона тақлид қилмаган ва уларни давом эттирмаган, балки маданиятни синтез қилиш ва такомиллаштириш билан шуғулланган. Мўғуллар истилоси билан якун топган Ислом тамаддунининг гуллаб-яшнаши дунё гуманистик (инсонпарварлик) маданиятларидан бирини яратиш даври эди.
Жаҳон банки Тожикистонга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда ёрдам беришга қарор қилди, хабар беради РИА Новости. Банк директорлар кенгашининг қарорига мувофиқ, Душанбе соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг имкониятларини кучайтириш учун 11 миллион доллар миқдорида грант молиялаштириши олади.
Буюк Британияда коронавирусга чалинган беморлар билан муоқотда бўлган тиббиёт ходимларининг олтинчиси оламдан ўтди, бу сафар ҳам мусулмонлар ҳамжамияти вакили вафот этди. 36 яшар ҳамшира Арима Насрин Уолсолл Манор касалхонасида меҳнат қилиб, хавфли вирусга қарши курашда олд сафларда бўлди.
Ҳиндистонда коронавирус оқибатда ўлган мусулмонларни мажбурий равишда кремация қилиш бошланди, бу мусулмонлар жамияти томонидан катта хавотир уйғотмоқда. Мумбаи яқинидаги шаҳарчада 65 ёшли мусулмоннинг кариндошлари марҳумни ислом анъаналарига кўра дафн этмоқчи эдилар, лекин эпидемия туфайли жорий қилинган янги қоидалар коронавирусдан ўлган одамларни ўз хоҳиши бўйича қабристон изламасдан, энг яқин қабристонга дафн этиш кўрсатилган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 32 нафарга ортиб, 342 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Охирги тасдиқланганларнинг барчаси стационар шароитида карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланган.