"Россия тез-тез Сурия ва Ливиядаги сиёсий ечимни қўллаб-қувватлаётганини очиқ ифода этса ҳам, у бир вақтнинг ўзида сиёсий тинчлик жараёнига путур этказадиган ва можарони кенгайтирадиган ҳаракатларда ишитрок этяпти", деди Давлат департаментининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюросидан Давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Кристофер Робинсон.
Робинсоннинг сўзларига кўра, Россия Ливия миллий армияси генерали Хафтарга «Путиннинг яқин ҳамкори Евгений Пригожин бошчилигидаги» «Вагнер» ЧВК ёрдамида ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Хафтар армиясини рус армияси жангчилари билан кучайтириш «можаронинг кескинлашувига ва Ливиядаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашишига олиб келди». Давлат департаменти вакилининг таъкидлашича, "хусусий" деб номланган «Вагнер» ҳарбий компанияси «Россия ҳукумати учун арзон нархлардаги, кам рискли восита бўлиб, Кремл ундан ўз мақсадларига эришиш учун фойдаланади».
"Шуни таъкидлашни истардимки, улар чиндан ҳам жуда оғир ва замонавий қуролларга эга ва биз уларни оммавий ахборот воситаларида, низоларни кузатиб борадиган ижтимоий тармоқларда кўрдик. Чиндан ҳам, хусусий компаниялар эга бўлмаган илғор ускуналар фотосуратга олинган бўлиб, бу Россия ҳукумати «Вагнер»ни бошқарилаётганидан далолат беради ”, - дейди Робинсон.
Яқинда Робинсоннинг сўзларига кўра, "Россия Ассад режими билан келишган ҳолда Ливия Миллий Армиясини қўллаб-қувватлаш учун «Вагнер» операцияларида қатнашиш учун Ливияга суриялик жангчиларни жўнатган".
Давлат департаментининг таъкидлашича, Россия йиллар давомида Сурия ва Ливиядаги можаролар устида иш олиб борувчи халқаро ташкилотларни обрўсизлантириш мақсадида дезинформацион кампания ўтказган. Россия АҚШнинг ИШИДни яратиши учун жавобгарлиги, Суриядаги «Оқ каскалар» терроризм билан боғлиқлиги ва Британия махсус кучлари 2018 йилда Дума шаҳрига кимёвий ҳужум уюштирганлиги ҳақида "бемаъни гапларни" айтди.
Давлат департаментининг Яқин Шарқ бўйича давлат котибининг ёрдамчиси Генри Вустернинг таъкидлашича, "Кремль ҳарбий куч, ишончли шахслар ва нотўғри маълумотларнинг комбинациясидан фойдаланмоқда", чунки "Москва Ўрта Ер денгизига таъсирини кучайтириш учун Ливиядаги, Африка қитъасидаги иштирокини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. "
«Ҳеч ким Россия Ливия можаросига инвестиция киритганидан кейин, шунчаки ҳамма нарсани йиғиштириб, бу ерни тарк эта олади деб ўйламаслиги керак", - деди Вустер. Унинг сўзларига кўра, АҚШ, шу жумладан Ливиядаги можаро томонларини БМТда музокаралар олиб боришга ундаш учун Россия, Туркия, БААга «босим ўтказишда давом этади».
АҚШнинг Сурия билан ўзаро алоқалари бўйича махсус вакили ва ИШИДга қарши халқаро коалициянинг махсус вакили Жим Жеффри Россиянинг Сурия можаросида муаммолари борлигини айтди, чунки Башар Асад режимининг бошқа иттифоқчиси – Эрон ҳам нафақат ўз кучларидан фойдаланяпти, балки аниқ йўналтириладиган узоқ масофали қурол тизимларини жорий қилишни бошлади. Ушбу қуроллар Исроилни таҳдид қилиш учун Ҳизбуллоҳга ҳам сотилган. Исроил вақти-вақти билан Сурияда амалиётлар ўтказа бошлади. Шунингдек, қочқинлардан азият чеккан Туркия можарога қўшилди.
Жеффрининг фикрига кўра, «русларнинг бандитлардан бошқа ҳеч вақоси бўлмаган Асаддан кўнгли қолаётгани яққол кўриниб турибди». Давлат департаменти Россияни низони ҳал қилиш учун мослашувчанлик кўрсатишга чақирди, чунки «улар яқин келажакда Сурияда ҳарбий ғалабага эга бўлмасликлари аниқ».
АҚШ давлат департаменти Россияни Яқин Шарқдаги низоларни кучайтиришда айбламоқда
АҚШ Давлат департаменти фикрига кўра, Россия Ливия ва Суриядаги можаролардан ўзининг таъсир доирасини кенгайтириш учун фойдаланмоқда ва бунинг учун уларни кучайтирмоқда. Аммо Сурияда вазият режа бўйича кетмаяпти. Ливия масаласида, Кремлнинг воситаси бўлиб хизмат қилаётган ЧВК «Вагнер»га Россия ҳукумати илғор ускуналар етказиб беради, деди Давлат департаменти вакиллари Россиянинг Яқин Шарқдаги хатти-ҳаракатларига бағишланган брифингда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари