Эслатиб ўтамиз, саудиялик Тахани ал-Қаҳтоний араб спортчиларининг узоқ вақтлик анъанасини бузиб, исроиллик рақиби билан жангга чиқишга рози бўлган. Ал-Қаҳтоний нафақат исроиллик Раз Гершко билан жанг қилди, балки татамига ҳижобсиз чиқди – саудиялик дзюдочи томошабинларга қисман рангсизлантирилган сочларини кўрсатди.
Араб дунёсида спорт ишқибозлари ҳижобни ечгани учун Саудия Арабистони вакилини кечирмади, унга исроиллик спортчи билан курашгани учун танқидлар ёғишда давом этмоқда.
Айни пайтда исроиллик спортчининг ўзи саудиялик рақибга мақтовлар айтиб, уни кучлироқ ва тажрибалироқ эканлиги олдиндан маълум бўлган дзюдочига қарши дадил чиққани учун мақтади. Саудиялик спортчига исроиллик спортчи томонидан билдирилган мақтовлари қиролликнинг давлат оммавий ахборот воситалари, жумладан, Қироллик оиласининг "карнайи" саналган ArabNews томонидан ҳам эълон қилинди.
«Бу бошиданоқ қийин жанг эди. У нафрат уйғотувчиларнинг босимига қарамай, мусобақада қатнашишга журъат этди», – деди Хершко ArabNewsга берган интервьюда, деб иқтибос келтиради IslamNews.
Саудия ОАВларида ҳижобини ечган дзюдочини кўкка кўтарган исроилликлар мақтовлари эълон қилинди
Мусулмонлар дунёсида Олимпия ўйинларидаги хатти-ҳаракатлари билан кўпчиликни ҳайратга солган саудиялик дзюдочига дахлдор баҳслар тинмаяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси