Бунгача Исроилни унинг Фаластин халкига нисбатан босқинчилик сиёсати туфайли бойкот қилиш маъносида бошқа араб мамлакатларидан бўлган спортчилар Хершко билан мусобақада баҳслашишдан бош тортган эди.
Ал-Кахтаний амалда араб мамлакатлари спортчиларининг кўп йиллик анъанасини бузди. Қолаверса, бу Исроил билан муносабатларни нормаллаштиргандан сўнг у билан алоқаларни ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган ар-Риёднинг ташқи сиёсий кун тартибига мос келади.
Баҳсда исроиллик спортчи ғалаба қозонди. Фурсатдан фойдаланиб, Исроил ва Саудия Арабистони вакиллари яна бир бор сўрашиб ва бирдамлик маъносида қўлларини кўтариш асносида ўзаро ҳамжиҳатликни намойиш этдилар.
ОАВ: Саудиялик дзюдочи аёлнинг яҳудий спортчига қарши жанг қилишига Муҳаммад бен Салмон фотиҳа берди
Эрон оммавий ахборот воситаларининг ишончи комилки, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон дзюдочи Тахани ал-Кахтаний исроиллик Разом Хершкога қарши курашга чиқишини шахсан маъқуллади. Pars агентлигининг телеграм-канали шу фикрни билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Спорт
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси