close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон-спортчилар ижтимоий тармоқларда ғалабага бўлган реакцияси билан ҳайратда қолдиришди

Лондонда бўлиб ўтган крикет бўйича Жаҳон чемпионати финалида Англия терма жамоаси Янги Зеландия устидан ғалаба қозонди, бунда мусулмон-ўйинчиларнинг хулқ-атвори ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди. Англия ва Янги Зеландия ўртасидаги ўйинни томоша қилган мухлислар ўйин якунланганидан сўнг ғолиб жамоанинг мусулмон-ўйинчилари ўз термасидан узоқлашишга шошганлигини сезиб қолдилар.

Муин Али ва Адил Рашид уларнинг жамоа бўйича ўртоқлари шампан виносини очиб, атрофдагилар устидан «душ» уюштиришидан бир дақиқа олдин ғалаба нишонланаётган жойдан узоқлашдилар.
Дин қоидаларига тўлиқ риоя қиладиган мусулмонлар бўлган Али ва Рашид ғалабани бундай нишонлашда иштирок эта олмасди ва шу тариқа ижтимоий тармоқларда диндошларининг олқишларига сазовор бўлди, хабар қилади TRT World.
«Муин Али ва Адил Рашидга респект, мана, қандай ҳурмат қилишда улар динимизни!» - деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири.
«Ғалабани нишонлаш пайти ўзингизни қандай тутганингиз учун катта раҳмат. Карьерангиз чўққисида ҳам сиз одоб-ахлоқ қоидаларидан четлашмадингиз. Сизни Жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан қутламймиз!» - деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан яна бири.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase