close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғазонинг келажаги ва сионистларнинг сиёсий мағлубияти

Ғазодаги урушнинг ҳарбий босқичида ҳам ғалаба қозонмаган Нетаняху бунинг учун сиёсий урушда аллақачон ютқазганга ўхшайди.

Ғазодаги урушнинг ҳарбий босқичида ҳам ғалаба қозонмаган Нетаняху бунинг учун сиёсий урушда аллақачон ютқазганга ўхшайди.
Хусусан, ХАМАС ҳужумига жавобан Ғазода Исроил томонидан уюштирилган қонли қирғинни қўллаб-қувватлаган АҚШ президенти Жо Байден яқинда Ғазо секторини Исроил эмас, балки Фаластин маъмурияти назорат қилиши кераклигини айтди.

Байденнинг айтишича, Ғазодаги урушдан кейин на Исроил ишғоли, на унинг ҳудудини қисқартириш, на фаластинликларни ундан чиқариб юбориш, ҳатто блокада ҳам бўлмаслиги керак. Яъни, Ғазони босиб олишни, Фаластин аҳолисини ундан қувиб чиқариб ундан ҳудуднинг бир қисмини тортиб олишни, бошқа қисмини эса блокада қилишни режалаштираётган Исроилнинг бу урушдаги асл мақсадлари бўлган ҳамма нарсани қоралади.
"Ғазо ва Ғарбий Соҳил ягона бошқарув тузилмаси остида, охир-оқибат тикланган Фаластин маъмурияти бошчилигида бирлашиши керак. Биз ҳаммамиз икки давлат ечими йўлида ишлаяпмиз", - деди Байден The Washington Post нашрида чоп этилган мақоласида.
Бундан ташқари, АҚШ расмийлари исроиллик кўчманчиларнинг Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга нисбатан зўравонликларини очиқчасига қоралаб, иштирок этган исроиллик шахсларга қарши санкциялар жорий этилишини эълон қилди.
Исроил Бош вазири Нетаняху ўзининг де-факто асосий ҳомийсининг бу баёнотига кескин муносабат билдирди.
"Фаластин мухторияти ташқи ишлар вазирлиги бугун даҳшатли баёнот билан чиқди: улар Реим фестивалидаги даҳшатли қирғинни Хамас амалга оширганини инкор етиб, Исроилни айблади.
Абу Мазен (Маҳмуд Аббос) 44 кун давомида даҳшатли қирғинни қоралашдан бош тортгани камлик қилгандай, энди унинг вакиллари қирғинни инкор этиб, айбни Исроилга юкламоқчи. Холокостни инкор этувчи Абу Мазен энди ХАМАС-ИШИД қирғинини ҳам инкор этмоқда.
Мен аниқлик киритмоқчиман: биз Ҳамасни йўқ қилганимиздан сўнг, Ғазодаги фуқаролик маъмурияти террорни инкор этувчи, террорни қўллаб-қувватловчи, террор учун пул тўлаётган ва ўз фарзандларини Исроил давлатни йўқ қилиш ва террор руҳида тарбиялаётганлар томонидан бошқарилишига йўл қўймаймиз. Биз бунга йўл қўймаймиз", деди Нетаняху ўз нутқида.
Шундай қилиб, биз бу ерда иккита нарсани кўрамиз.
Биринчидан, Исроил фақат Ғазони Ҳамасдан тортиб олиб, Фаластин маъмуриятига топширишни орзу қилади, деб ҳисоблайдиган кўплаб ХАМАС тарафдорларининг фикрига қарамасдан, бу ҳақиқатдан йироқ. Сионистлар Маҳмуд Аббосдан умуман мамнун эмаслигига кўзимизни юмсак ҳам,  бу ҳолатда шахслар эмас, балки институтлар муҳим эканлигини тушунишимиз керак. Маҳмуд Аббос эртами-кечми нариги дунёга равона бўлади, лекин Фаластин маъмурияти Фаластин Озодлик Ташкилотининг кураш тарихи билан у ёки бу тарзда боғлиқ бўлган фаластинликлардан иборат тузилма сифатида қолади ва шунинг учун узоқ муддатда, сионистлар Ғазонинг ўз назоратига ўтишидан мамнун эмаслар - уларга тўғридан-тўғри босиб олиш ва мустамлакачилик сиёсатини давом эттириш керак.
Иккинчидан, Исроилнинг "ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини" қўллаб-қувватловчи Қўшма Штатлар айни пайтда унга босқинчилик сиёсати учун карт-бланш бермайди, бу эса сионистик нуқтаи назардан исроиллик аскарларнинг Ғазода ўз қонини беҳуда тўкаётганини англатади.
Ниҳоят, бутун дунёдаги сионистлар ҳозир айтаётган гапларни яна бир бор такрорлайлик. Бу ҳақида яна бир сионист Александр Невзоровнинг рафиқаси сионист Лидия Невзорова ўз блогида шундай ёзади:
«"Яҳудийлар уруши" ойида медиа оламида сайёра миқёсидаги силжишлар юз берди».
Оммавий ахборот воситаларида Исроил урушни ютқазгани ҳозир ҳаммага аён.
"Жаҳон ҳукумати", қудратли "сионистик лобби" ва бошқа олабўжилар ҳақидаги афсоналар энди оддий одамларга кор қилмайди.
Террорчилар дунёнинг асосий оммавий ахборот воситалари устидан назоратни ўз қўлига олиш орқали ҳаммани бир ёқли қилди. Матбуотнинг чексиз хатолари, фейк хабарлар ва тўхтовсиз махсус маълумотлар киритиш журналистларни ва бутун каналларни "сотиб олиш"дан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.
Исломчилар дунёни эгаллаб олганини тан олишимиз керак".
Хўш, Лидия, биз исломчилар, сиз бизга нисбат бераётган нарсадан ҳали узоқмиз. Аммо дўстларингиз аллақачон мағлуб бўлгани ҳақидаги фикрга қўшилмасдан бўлмайди.

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase