Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино ўзининг ижтимоий тармоғида 2034 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини ёзди.
“Футбол, бошқа спорт турлари каби дунёни бирлаштиради. Жаҳон чемпионати бирдамлик ва инклюзивлик ғоясининг мукаммал ифодасидир”, – деди Жанни Инфантино.
Аввалроқ, Австралия ЖЧ-2034 финал босқичига мезбонлик қилиш таклифидан воз кечган эди. Натижада Саудия Арабистони футбол ўйинини ўтказиш учун ариза берган ягона давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. ЖЧ-2030нинг дастлабки учта ўйини Уругвай, Парагвай ва Аргентинада, қолганлари эса Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтади.