Клубнинг қатарлик эгалари режаси Неймарни катта миқдордаги пулга соитш, агар бунинг имкони бўлмаса – уни «ПСЖ»да қолдиришдир.
Вазият 15-16 август кунлари Ливерпулда бўлиб ўтадиган Европа клублари Ассоциацияси йиғилишида ҳал этилиши мумкин. У ерда Париж клубининг эгаси Нассер Ал-Хелайфи Неймар учун даъвогарлик қилаётган «Барса» ва «Реал» вакиллари билан учрашиши мумкин.
Неймарнинг «ПСЖ»га ўтишида иштирок этган юрист «Барселона» офисига ташриф буюрди
Ҳужумчи Неймарнинг 2017 йил «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтишида иштирок этган юрист Креспо бугун Каталония жамоаси офисига кириб келаётгани қайд этилди.
Айнан у 2017 йил Неймарни Ла Лигадан сотиб олиш суммаси билан шуғулланган. Юристнинг ўзи «Барселона» офисига ташрифи сабабларини изоҳлашдан бош тортди ва бу Неймарнинг эҳтимолий трансфери билан боғлиқми деган саволни жавобсиз қолдирди. Аслида эса, Неймарнинг "Реал"га ўтиб кетиши масаласи турибди, шунга алам қилаётган бўлса керак. Тўсқинлик қилиш ҳаракати ҳам шундан ))