close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бизга АЭС керак эмас!

Ўтган ҳафта Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Озарбайжон ва РФ президентлари ўртасидаги учрашувда РФ “Росатом” давлат қўмитасининг (ДҚ) Озарбайжонда атом электростанцияси (АЭС) қуриш ҳақида таклифи янгради. Бироқ, махаллий таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Озарбайжон бунга рози бўлмайди, боз устига, ҳеч қандай жиддий иқтисодий асосларсиз.

Расмий манбалар бу саволга мужмал жавоб бермоқдалар. Жумладан, Озарбайжон энергетика вазирлиги раҳбари Пярвиз Шахбазовнинг сўзларига қараганда, қўшни мамлакат бутун дунё бўйлаб АЭС қуриш ва шунга ўхшаш лойиҳалар бўйича катта тажрибага эга. «Бизга ҳам таклиф билдирилди ва Озарбайжон бу таклифни кўриб чиқмоқда. Лекин аниқ бир гап айтишга ҳали эрта», - деди у.
Озарбайжонга атом электростанцияси керакми? 1980 йилларнинг бошларида Совет раҳбарияти Наваи шаҳарчаси (ҳозирги пайтда Хожигабул тумани маъмурий тасарруфида) яқинида атом электр станциясини қуришга ҳаракат қилганини эслайман. Бироқ, кейин нефт нархи тушиб кетди, қайта қуриш эса ўзининг "ифлос ишларини" бажарди - 1986 йил апрел ойида Чернобилда даҳшатли авария юз берди, шундан сўнг атом электр станциясининг қурилиши бутунлай тўхтатилди, пудратчилар пойдевор ва дарвозалар билан чекланишди ва гап-сўзлар шу билан тинчиб кетди.
Воқеалар ўтиб кетганидан кейин, маҳаллий шароитлар учун ўзига хос бўлган лойиҳа билан боғлиқ фойда ва хатар ҳақида узоқ вақт гаплашиш мумкин (ҳеч бўлмаса, 2000 йил ноябрдаги зилзилани эсланг). Шунга қарамай, биз, мажозий маънода, технологиянинг умумиттифоқ аҳамиятини англаш ва нафақат назариётчилар, балки ядро амалиётчиларининг бир гуруҳ иқтидор эгаларини вояга еттириш имкониятини қўлдан бой бердик. Дунё бўйлаб бу соҳага жалб қилинган озарбайжонлар сони кам эмас, уларнинг баъзилари ҳатто расмий Теҳронга маслаҳат беришди, лекин у ёқлардаги иш бошқа, бу ердаги – ўз уйинг олдидаги нарсалар умуман бошқадир.
Дарвоқе, давлат мустақиллиги йилларида Озарбайжонда АЭС қуриш ҳақида бир неча марта гапирилганди. Эсингизда бўлса, 2007 йил ҳаттоки 1500 МВт қувватга эга бўлган реакторли бир блокли станция истиқболли (ўрта муддатли) режаси таклиф қилинганди, МАГАТЭ эса шу йили ҳукуматга биринчи тадкиқотчилик ядро реактори қурилишини бошлашга рухсат берган. Кейинроқ, 2014 йилнинг май ойида, ядро тадқиқотлари Миллий қўмитаси ташкил этилганидан сўнг, 20 МВт қувватга эга бўлган тадқиқотчилик ядро реактори, шунингдек, 2 КВт қувватга эга бўлган ўқув реактори қурилиши бўйича тендер режаси тайёрланди. Барча ишларни 2020 йилга келиб якунлаш кўзда тутилган, тадқиқотчилик ядро реактори жойлашадиган жой сифатида Боку яқинидаги Абшерон тумани маъмурий маркази Хирдалан шаҳри танланган.
Caspian Barrel нефть тадқиқотлари Маркази директори Илҳом Шабаннинг фикрига кўра, бундай қурилиш биз учун фойдали деб ҳисоблашдан олдин етти ўлчаб бир кесиш кеерак. «Яқин 40 йилда мамлакат учун атом электростанцияси керак эмас, чунки бизда бу товар керагидан ортиқча ва уни қўшни мамлакатлар билан ўртоқлашмоқдамиз. Бундан ташқари, газ ёрдамида 1000 мегаватт электроэнергия ишлаб чиқариш учун $700-800 млн сарфлаш талаб этилади, худди шунча электроэнергияни атом ёрдамида ишлаб чиқариш учун эса капитал харажатлар камида 13 баравар кўпни ташкил қилади. Бундан ташқари, персонал тайёрлашни ҳисобга олиш керак, уларни ўқитиш учун эса камида 7 йил керак булади», — деди эксперт, Туркия ва Эронни мисол қилиб келтириб.
Шу аснода, биз билан суҳбатда Озарбайжон энергетика мутахассислари уюшмаси директори Расул Сулейманов айтганидек, охирги ўн йилликда «Азерэнержи» ОАЖ электростанциялар қуриш ва модернизация қилишга кўп маблағ сарфлаган. «Натижада ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш қувватини икки баравар – 1990 йилдаги 4000 МВтдан 8000 МВт гача оширди. Лекин бу электроэнергия ишлаб чиқаришга жиддий таъсир этмади, у 1990 йил 24 млрд. кВт/с дан ўтган йили 25 млрд. кВт/с гача ошди. Қуриб битказилган улкан қувватлар истеъмолчилар, бизнес ва саноат томонидан талаб йуқлиги сабабли бекор туриб қолди. Бундай рентабеллик пастлигининг сабаби нафақат тарифлар юкорилигида, балки қурилган электростанциялар тўлиқ  қувват билан ишламаслиги ва маҳаллий ишлаб чиқариш томонидан ўзини оқламаслигида ҳамдир », — деди мутахассис.
Унинг сўзларига кўра, ўйин ёқилган шамга арзимайди, чунки бундай станциялар нафақат қимматга тушади, бунинг учун мамлакат бутун энергия тизимини қайта жиҳозлаш керак бўлади. Бундан ташқари, мамлакатда тегишли тажриба ва етарли миқдордаги малакага эга мутахассислар мавжуд эмас. Шунингдек, бундай ишга қарши бирлашган цикл турбиналарига нисбатан атом электр станцияларига қараганда бир неча баравар арзонроқ электр энергиясини етказиб беради. Ва ниҳоят, бизнинг Арманистон ёнида жойлашган ва ядровий иншоот - Тоғли Қорабоғ можаросида мақбул келмаган заифлик ҳисобланади.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase