Абу Муслим
Хитой Рим Папаси Францискни янги китобидан олинган парча учун танқид қилди. Китобда Хитойдаги Уйғур мусулмон озчиликларининг азоб-уқубатлари тилга олинган эди. Пекин фикрига кўра, Папанинг сўзлари "ҳаққоний асосга эга эмас".
«Pinocchio» - режиссер Матео Гарроненинг Россияда 2020 йил прокатга чиқарилган филми. Афтидан, пандемия туфайли муваффақиятли бўлмади. Эҳтимол, мана шу сабабли у эътиборсиз қолиб кетди, менимча бу нотўғри ва бу хатони тузатиш керак.
Ҳабашистонда уч ҳафтадан буён қуролли тўқнашув давом этмоқда, юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Урушни Бош вазир Абий Аҳмад бошлади – у бир йил олдин Нобел тинчлик мукофоти совриндори бўлганди. БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 ноябр куни Ҳабашистондаги қўролли тўқнашувга бағишланган норасмий мажлисга тўпланади.
"Трампнинг оиласи қамаладими? Дональд Трампнинг сайловдаги мағлубияти билан келажакда ҳибсга олиниши ҳақидаги сценарийлар кўп йиллар давомида Қўшма Штатларда муҳокама қилинди. Ўз-ўзини афв этиш ҳуқуқий имкониятлари ҳақида Президентнинг сўнгги саволлар бу миш-мишларни янада кучайтирди", - деб ёзади немис журнали Focus.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 25 ноябрь куни Болқон вилоятига ишчи сафари доирасида вилоят бош масжидининг очилиш маросимида иштирок етди, деб хабар бермоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Аргентина афсонавий футболчи, миллий терма жамоа бош мураббийси Диего Марадона билан видолашишга тайёрланяпти. Ҳукумат уч кунлик мотам эълон қилди. Спорт юлдузи 60 ёшга тўлганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Марадона охирги йиллар соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келганди. Шу ойнинг бошида собиқ спортчининг миясига қон қуйилиб, ўшанда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган эди.
Францияда бир ёш йигит кўчада бир нечта йўловчиларга ҳужум қилади ва улар "имонсиз"бўлгани учун уларни "Худонинг номи билан" ўлдиради. Бу президент Макрон ва ички ишлар вазири Дарманин ғазаб ўтида ёниб, республикачи дунёвий қадриятлар учун муқаддас уруш эълон қилиши ва ўлганлар учун миллий мотам уюштириши керак бўлган ҳолатлардан бири бўлиши керакдай бўлиб кўринади.
"АҚШ да коронавирус инқирози кун сайин жиддийлашмоқда. Бироқ президент Дональд Трамп "Твиттер" ва гольф билан шуғулланишни афзал кўрмоқда. Демократлар вазиятнинг жиддийлашуви олдини олишга уринмоқда – лекин Оқ уй ҳозирча уларнинг уринишларини йўққа чиқармоқда", - деди немис нашри Die Welt.
Хитой ҳукумати ислом диний адабиётларини қўлга киритаётган ва ўрганаётганларнинг, шунингдек, исломий илмлардан дарс бераётган ва маънавий билимларни эгаллаб бўлганларнинг таъқиб қилинишини кучайтирмоқда.
Гайдар институтида Кавказ тадқиқотлари бўйича етакчи эксперт Ирина Стародубровская The Insider нашрида исломда радикализм билан боғлиқ бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқди ва бу ўткир муаммони ҳал қилиш йўлини таклиф қилди.
Марказий Осиё тарихида 1916 йил Туркистон ўлкаси маҳаллий аҳолисининг фронт чизиғига мажбуран ишга юборилишига қарши қўзғолони алоҳида ўрин тутади. Чор ҳукумати қўзғолончилар қаттиқ қатағон қилган бўлса-да, 1917 йил октябрь инқилобигача бу қўзғолонни бостиришга муваффақ бўлмади. У билан боғлиқ баъзи далиллар янада қизиқарли бўлиб кўринади.
Католик черкови инқирозга юз тутди. Черковнинг ахлоқий нуфуз сифатидаги қиёфаси кўз ўнгимизда парчаланиб бормоқда. Польша - "католик" таърифи унга нисбатан худди “яшил” сўзи “ўт” сўзига боғлиқ бўлганидай узоқ вақтдан бери боғлиқ бўлган мамлакат ҳам истисно эмас. Черковга ишончсизлигининг ўсишига, қанчалик ғалати бўлмасин, унинг ўз сафларида тартибни ўрнатишга уринишлари сабаб бўлмоқда.