Ўтган жума куни Марокашнинг Вашингтондаги элчиси, малика Лалла Джумана Алави собиқ президентга Марокаш қироли Муҳаммад VI нинг фақат давлат раҳбарлари учун мўлжалланган «Муҳаммад медали»ни топширди.
Трампнинг бош маслаҳатчиси ва куёви Джаред Кушнер, шунингдек, АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Ави Берковиц ҳам Марокаш ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.
Худди шунингдек, Трамп ҳам охирги дақиқаларда Марокашнинг Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришга интилиб, жума куни Марокаш қиролига нодир мукофотни тақдим этди.
Исроилнинг араб давлатлари томонидан тан олинишини ўз президентлиги даврида хорижда эришилган энг катта ютуқ деб ҳисоблайдиган Трамп ўтган ой Марокашнинг баҳсли Ғарбий Саҳрои Кабир устидан тўлиқ суверенитетини тан олиб, эллик йиллик прецедентни бузди, Марокаш эса, ўз навбатида, яҳудийлар давлати билан алоқаларни нормаллаштиришини маълум қилди.
Бироқ, бундан ташқари, Оқ уй Трампнинг кетишидан 5 кун олдин қирол Муҳаммад VI га «Фахрий легион» ордени берилганини маълум қилди. Вашингтонда бўлиб ўтган хусусий маросимда мукофотни Марокаш элчиси қабул қилиб олди.
Ушбу ҳарбий мукофот Иккинчи жаҳон урушида иттифоқчиларнинг етакчилари шарафига таъсис этилган бўлиб, узоқ йиллар эсдан ҳам чиқиб кетганди, лекин уни ўтган ҳафтада Австралия, Ҳиндистон ва Япония бош вазирларига ҳам тақдим этган Трамп яна тиклади. Ҳокимият тепсида бўлган кунларнинг охиргисида эса Трамп ушбу орденни Баҳрайн қироли Хамад бин Исога ҳам тақдим этди.
«Унинг узоқни кўра билиши ва шахсий жасорати, жумладан, Исроил давлати билан алоқаларни тиклашга қарор қилганлиги Яқин Шарқ ва Шимолий Арика ландшафтини ўзгартириб юборди ҳамда бизнинг мамлакатларимиз учун ҳам, бутун дунё учун ҳам хавфсизлик ва гуллаб-яшнаш даврини очиб берди», - дейилади Оқ уйнинг баёнотида.
Бироқ янги президент Джо Байден Марокашнинг Жанубий Саҳрои Кабирдаги суверенитети тан олинишини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини ўз зиммасига олгани йўқ. Шундай экан, бу ерда марокашликларни ёқимсиз совға кутиб турган бўлиши мумкин.
Дарвоқе, Байденнинг инаугурациясидан 1 соат олдин Трамп БАА билан 50 та F-35 самолётлари ва 18 та Reaper дронларини БААга етказиб бериш бўйича 23 миллиард долларлик шартнома имзолашга улгурган.
Агар сионистларнинг хавотирга тўла хайқириқларига қарамай, Исроил Джо Байден ҳукмронлигидан қўрқиши учун ҳеч қандай асос бўлмаса, иттифоқчи араб режимлари учун Трампнинг ҳокимият тепасидаги охирги кунлари ўз мавқеини жиддий яхшилаш учун сўнгги имконият бўлган бўлиши мумкин.
Трамп «Муҳаммад медали» билан тақдирланди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп лавозимини тарк этишидан бир ҳафта олдин Оқ уйда ўтказилган махсус маросим вақтида Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди, хабар қилади АҚШ маъмуриятида юқори лавозимда ишлайдиган манбаси. Манбанинг маълум килишича, Трампга мукофот Рабатнинг Исроил билан алоқаларни нормаллаштириш ҳақида битим тузишдаги ролини эътироф этиш учун берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси