2020 йил октябрининг охирларидан хар куни касалланганлар сони аста-секинлик билан ўсишни бошлади ва ҳозирда қарийб 1,5 минг кишига етди.
Беш кун ичида (18-22 январь) касалланганлар сони 5746 кишига кўпайди:
18 январь — 1003 киши;
19 январь — 999 киши;
20 январь — 1134 киши;
21 январь — 1180 киши;
22 январь — 1430 киши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда 25469 киши касалликдан даволанишда давом этмоқда. 291 киши оғир аҳволда. 25,4 минг кишидан стационарларда 6791 киши, амбулатор даволашда 18 678 киши бор.
Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг айтишича, коронавирус эҳтимолий чўққиси 2021 йил март ойига тўғри келиши мумкин. «Оптимистик сценарийга кўра, кунига 3 минггача бемор қайд этилиши кутилмоқда», - башорат қилади Цой.
Қозоғистон минтақаларида 22 январь ҳолатига эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Нур-Султан шаҳри, Акмола, Атырау, Ғарбий Қозоғистон, Костанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари «қизил ҳудуд»да.
Алмати шаҳри, Қарағанда, Алмати вилоятлари «сариқ ҳудуд»да.
Қолган барча минтақалар «яшил ҳудуд»да.
Пандемия бошланган пайтдан буён касалланганлар умумий сони 173 842 кишига тенг бўлиб, қарийб 2,5 минг киши вафот этди, 150 минг киши тузалди.
Қозоғистонда беш кун ичида қарийб 6 минг киши касалланди
Шу ҳафта бошида COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор штаб берган маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар ҳафта ингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланмоқда. Шу пайтгача 2,5 ой давомида Қозоғистонда ўртача ҳафтасига 700 киши бу касалликка чалинарди, айрим ҳоллардагина 800-900 киши қайд этилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш