close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОАВ: Байден маъмурияти Трампнинг толибонлар билан битимини қайта кўриб чиқади

АҚШ президенти Джо Байденнинг маъмурияти Дональд Трамп маъмурияти томонидан «Толибон» афғон радикал гуруҳи билан тузилган тинчлик ҳақида битимни қайта кўриб чиқади, хабар қилади Рейтер Оқ уйга таяниб. Агентликнинг маълумотларига кўра, бу ҳақида АҚШ президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джейк Салливан ўзининг афғон ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда айтди.

Аввалроқ Россиянинг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов РИА Новости агентлиггига берган интервьюда янги президент Дональд Трампнинг Афғонистонни тарк этиш ҳақидаги қарорига тузатиш киритиши мумкинлигини айтганди, лекин кескин ўзгариш бўлиши эҳтимоли паст.
2020 йил Қатарда АҚШ ва «Толибон» афғон радикал гуруҳи 18 йилдан ортиқ давом этган уруш давомида биринчи марта тинчлик ҳақида битим имзоладилар, ушбу битимга кўра хорижий қўшинлар 14 ой ичида Афғонистонни тарк этиши ва асирлар алмашиниш ҳақида афғонлараро мулоқот бошланиши кўзда тутилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase