close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
18.03.2021 17:59

Диний ҳуқуқларнинг бузилишини ёритиб борадиган «Forum 18» ташкилоти Туркманистонда диндорларни ҳибсга олиш ва қўрқитиш амалиёти давом етаётгани ҳақида маълумот беради, тегишли расмийлар эса таъқиб сабабларини тушунтиришдан бош тортади.

18.03.2021 17:38

Италия Европада коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Буюк Британиядан кейин иккинчи ўринда - пандемия бир йилда 103000 дан ортиқ италияликларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бир йил олдин Бергамодаги шифокорлар ёрдамга чақирганди. Ломбардиядаги ушбу шаҳар шифохоналаридаги вазият қисқа фурсат енгилликдан сўнг жуда кескинлигича қолмоқда, дея хабар бермоқда Euronews.

17.03.2021 21:13

АҚШ Президенти Джо Байден ABC телекомпанияси журналисти Джордж Стефанопулосга берган интервью вақтида Россия президенти Владимир Путинни "қотил" деб ҳисоблайсизми деган саволга ижобий жавоб қайтарди.

16.03.2021 20:00

Бошқирдистоннинг Абзелил районидан тўққиз нафар имом-хатиб президент Владимир Путинга республикада ваҳҳобийлик ғоялари тарқатилаётганидан шикоят қилишди. Уларнинг фикрига кўра, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин «аҳолини ваҳҳобийлаштириш ошкора сиёсати»ни юритмоқда ва маҳаллий анъаналарни ҳурмат қилмаяпти.

16.03.2021 18:49

Афтидан, Рим Папаси қуйидаги ақидага риоя қилиш ниятида: «Гуноҳдан нафратлан, лекин гуноҳкорни яхши кўр». Ватикан бир жинсдаги одамлар ўртасида гомосексуал никоҳ ёки ҳатто фуқаролик «иттифоқ»ларига ўз фотиҳасини беришдан бош тортди. Бироқ, айни пайтда, Папа бу ҳаёт тарзига амал қиладиган одамларга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишга чақирди. CNN учун бу аниқ етарли эмас, канал воқеани «қўлдан чиқарилган имконият»деб билади.

15.03.2021 12:10

Бу – гуноҳ ишлар ҳақида сўзлашишдир. Аёлларнинг ҳоллари, шаробхўрлик мажлислари, фосиқларнинг мақомлари, бойларнинг кайфу сафоси, подшоҳларнинг қудрати, мазмум маросимлари ва макруҳ ҳолатлари ҳақида гаплашиш бунга мисол бўлади.

15.03.2021 11:35

Копролали́я (лат. coprolalia; қад. юнон. κόπρος «ифлос, ахлат» + λαλιά «нутқ») — ҳеч қандай сабабсиз беадаб ва уятсиз сўзлар билан сўкинишга, оғриқли баъзан тоқат қилиб бўлмайдиган даражада интилиш. Бу, айниқса, Туретта синдромида, лекин бошқа касалликларда ҳам - шизофрения, прогрессив фалаж, ва камроқ даражада васвослик ҳолатларида кузатилади.

15.03.2021 11:00

Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам, саҳобаи киром ҳамда салаф уламолари тавҳид борасида етук бўлганликларини яхши биламиз. Энди инсоф ила бугунги кунимизга ҳам назар ташлайлик. Бугунги кун мусулмонлари тинмасдан Аллоҳнинг якка-ю ягона илоҳ эканлигини эътироф этишади.

14.03.2021 12:04

Танқидий фикрлаш (ингл. critical thinking) – нарса ва ҳодисаларни оқилона хулосалар чиқариш билан таҳлил қилишда фойдаланиладиган ва асосланган баҳолар, талқинлар беришга, шунингдек, олинган натижаларни вазиятлар ва муаммоларга қўллаш имконини берадиган мулоҳазалар тизими. Умумий маънода танқидий фикрлаш деганда танқиддан олдинги фикрлашдан кўра юқорироқ даражада фикрлаш кўзда тутилади.

14.03.2021 11:45

 фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ўтмишда қоладими? Аввалги фуқаролик эркинликлари қайтадими? Ушбу саволлар, айниқса, инсон ҳуқуқларига бепарволик кучайган ва пандемия кенг тарқалмаган мамлакатлар учун жуда муҳимдир. Публицист Анатолий Несмияннинг фикрлари шу ҳақида.

14.03.2021 11:35

Савол: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур, ўғил фарзандли бўлдим. Ислом қоидаларига кўра, иккита қўй сўйиб, одамларни меҳмон қилиш лозимлигини биламан. Лекин кимни меҳмон қилиш кераклигини тушунмадим. Меҳмондорчиликка кимни чақириш керак, қариндошларними ёки муҳтожларними? Илтимос, тушунтириб берсангиз.

12.03.2021 20:55

Бугун дунёда насроний ва мусулмон версияларидаги креационизмнинг машҳурлиги ўсди. Шу боис олимлар, ўқитувчилар ва файласуфлар «фанга ҳужум» деб ҳисоблайдиган креационизмга қарши кураш муаммоси ҳақида қайғура бошладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase