close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Белгияда коронавирус туфайли гуруҳ бўлиб жинсий алоқа (секс) қилиш тақиқланди

Белгия соғлиқни сақлаш вазири Мэгги де Блок COVID-19 тарқалишига қарши кураш йўлида уч ва ундан ортиқ кишининг ёпиқ биноларда жинсий алоқа қилишини тақиқлаб қўйди. «Белгия – бутун дунёнинг бўлмаса ҳам, Европанинг пиво ва секс пойтахти. Биз, миллат сифатида, бу вазиятни тартибга солишимиз керак, – деди де Блок парламентда.

– Хотинларини алмашиб туриш, уч киши иштирокидаги жинсий алоқалар, олти киши, эллик киши, юз ва ундан ортиқ киши иштирокидаги тартибсиз айш-ишратлар эпидемия тугамагунга қадар рухсат этилмайди».
Журналистлар унга зоофилия ҳақида савол беришганда у жавоб берди: «Бу чоралар фақат одамлар ўртасидаги жинсий алоқаларга тааллуқли, лекин одамлар ва ҳайвонлар ўртасидаги алоқаларга эмас».
2018 йил ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, Белгиядаги жуфтликларнинг 78%дан ортиғи очиқчасига «свингерлик» қилади ва бу қирол Леопольд II ҳукмронлик қилган XIX асрдан бери одатий амалиёт ҳисобланади.
Мақола остидаги изоҳларда у хотинларни алмашиб туришни «свинг» деб атагани, ваҳоланки, эрлар ҳам алмашиб турилишидан норозиликларни кўриш мумкин. Феминистлар шунчаки вазирга бу сўзма-сўз ҳаракатни англатмайдиган аниқ ифода эканини билдирмоқчи.

Бироқ, бу хабар ишончли эмасга ўхшайди. The Quint, RMIT ABC Fact Check ва Demagog фактчекерлари ҳам бу хабарни рад қилди.
Бу хабарларнинг бирламчи манбаи - сатирик янгиликлар веб сайти worldnewsdailyreport.com экан. Унинг бош саҳифасида кўрсатилишича, «фактлар аҳамиятга эга эмас». Бу мақола ҳақиқат эмас. Вазир Мэгги Де Блок хоним ҳеч қачон бундай баёнот бермаган.
Media Bias / Fact Check ресурси (ундан IFCN тармоғи деярли барча мустақил фактчекерлари фойдаланади) worldnewsdailyreport.com сайти маҳсулотларини «сатира» сифатида баҳолайди. PolityFact фактчекерлари эса сайт ёлғон, кулгили ва бемаъни баёнотлар беришини қайд қилади.
Аммо нима бўлганда ҳам бу жирканч ва қабиҳ нарсалар Европада кенг тарқалган бўлиб, баъзилар наздида нормал ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase