close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар совиган чой ичсилса нима бўлишини аниқладилар

Қизиқарли топилмалар иккита тадқиқот томонидан тасдиқланган.

Мутахассислар тадқиқотлар ўтказдилар ва агар сиз чойни қайнатгандан кейин деярли дарҳол ичмасангиз, соғлиғингизга зарар етказишингиз мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини аниқладилар. Бу ҳақида NCBI хабар бермоқда.
Ушбу топилмалар иккита тадқиқот томонидан тасдиқланади. Биринчи тадқиқот доирасида мутахассислар қўшимча равишда кўк чойда катехин ва кофеин мавжудлиги озишга ёрдам беришини аниқладилар.
Тажрибада 132 нафар ортиқча вазнли аёл иштирок этди, улар икки гуруҳга бўлинган. Уларнинг барчаси ҳафталик жисмоний машқлар учун 180 дақиқа вақт ажратдилар.
Биринчи гуруҳ таркибида 25 мг катехин ва 39 миллиграмм кофеин бўлган кўк чой ичган бўлса, иккинчи гуруҳ фақат жисмоний машқлар билан шуғулланган. Тўрт ой ўтгач, биринчи гуруҳдаги иштирокчилар иккинчи гуруҳдагиларга қараганда кўпроқ килограмм йўқотгани аниқланди.
Яна бир тадқиқотда кунига олти стакан чой ичган 76 000 иштирокчи иштирок этди. Тадқиқот натижаларига кўра, уларда юрак ва қон томир касалликларини ривожланиш хавфи камайган. Бир нечта тажрибалар натижаларига кўра, олимлар совиган чойнинг инсон танасига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқламадилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase