close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Табибнинг одоблари

Мусулмон табибнинг энг одобли инсонлардан бўлиши талаб этилади, хусусан беморларга нисбатан у ўта одоб ва эҳтиром кўрсатиши зарур. Беморга қараётган табибнинг исломий одоблари қуйидагилардан иборат:

– Табибнинг одобларидан бири беморга керакли насиҳатларни қилишдир.
– Табибнинг одобларидан бири беморга меҳрибон бўлишдир.
– Табибнинг одобларидан бири беморнинг кўнглини кўтариб, умидвор қилишдир.
– Табибнинг одобларидан бири беморда ўлим аломатларини кўрса, йўли билан унга васиятни эслатишдир.
– Ҳожат тушганда ҳам табибнинг бемор авратига назар солиши мумкин.
– Табибнинг одобларидан бири унинг қилаётган иши қазо ва қадарни қайтара олмаслигига эътиқод қилишидир.
– Табибнинг одобларидан бири дардни туширган Аллоҳ таоло давони ҳам туширишини эътиқод қилишидир.
– Табибнинг одобларидан бири беморнинг сирини бошқаларга ошкор қилмасликдир.
– Табибнинг одобларидан бири касби бўйича қасамига содиқ қолишдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
"Ижтимоий одоблар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase