close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тамаки чекишни ўрганишда туб бурилиш

Оталарнинг зарарли одати авлодлар генларида мутацияларга олиб келади... Илмий доираларда кенг тарқалган фикрга кўра, биринчи ўринда, аёл кишининг, айниқса, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида тамаки чекиши авлодларга салбий таъсир кўрсатади. Маълум бўлишича, эркакларнинг тамаки чекиши ҳам бундан кам зарарли оқибатларга олиб келмас экан.

Бу муаммо билан Флорида штати Таллахасси университети олимлари шуғулланиб кўрдилар. Тадқиқотлар давомида улар сперма ишлаб чиқариш босқичида эркак каламушларда никотин таъсирини текшириб кўрдилар. Никотин кичик-кичик миқдорда сувга қўшиб берилди. Сўнгра бу каламушларга никотин таъсирига асло учрамаган урғочи каламушлар жуфтлашишга имкон берилди. Оталарнинг ўзини тутиши норма эканлигига қарамай, иккала жинсдаги болалар гиперфаоллик, эътибор танқислиги ва когнитив мослашувчан эмасликни намойиш этган. Биринчи авлод урғочилари вояга етгач, улар никотин билан ишлов берилмаган каламушлар билан жуфтлаштирилди. Дунёга келган урғочи каламушлар ўзини нормал тутган бўлса, «кашанда» каламушлар неваралари бўлган эркак каламушларда ҳам, гарчи биринчи авлод билан таққослаганда кичикроқ бўлсада, когнитив муаммолар қайд этилди, деб хабар беради Outline.

Таҳлилнинг кўрсатишича, никотин билан ишлов берилган эркак каламушларда сперматозоидлар эпигенетик модификацияга учраган. Хусусан, ушбу модда таъсири остида миянинг ишлаши ва ўқиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган D2 дофамин рецептори гени фаоллиги ўзгарди. Эҳтимол, айнан шу каламушларда когнитив муаммоларга олиб келган. Эркаклар аёллардан кўра кўпроқ тамаки чекиши сабабли отанинг тамакига муккасидан кетганлиги  унинг фарзандлари ва набираларига жиддий зиён етказиши мумкин, огоҳлантиради олимлар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase