Бақлажон икраси таркибига сабзи, пиёз, бақлажон, қалампир, зираворлар ва томат пастаси киради. Барча сабзавотлар биринчи навбатда қовурилади ва фақат шундан кейин пюресимон ҳолатга келтирилади.
Тадқиқот ўтказган мутахассислар ишонч билан айтиши мумкинки, ҳатто қовуриш ва консервациялашнинг барча босқичларидан кейин ҳам бақлажон икраси таркибида В ва С витаминлар бўлади. Бундан ташқари, унинг таркибида рух, калий, мис ва темир ҳам ўрин олади. Ушбу маҳсулотда калория жуда кам – 100 граммда атиги 148 ккал.
Биз магазинда сифатли маҳсулот танлаш ва доимо унинг таркибини ўқиб чиқишни қаттиқ туриб тавсия қиламиз. Лекин энг яхшиси, бақлажон икрасини уй шароитларида тайёрлаган маъқул – бу доим ширинроқ ва фойдалироқ бўлади!
Экспертлар: бақлажон икраси фойдалими?
Шарқ мамлакатлари аҳолиси ишончи комилки, бақлажон бу – узоқ умр ҳадя этиши мумкин бўлган сабзавотдир. Бу ерда биз ушбу сабзавотнинг фойдаси ҳақида ҳатто баҳслашмаймиз ҳам. Лекин консерваланган кўринишдаги бақлажонда, шунингдек, бақлажон икрасида фойдали моддалар борми? Мутахассислар бу саволга жавоб беришга уриниб кўрдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси