close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Оила

Оила (104)

«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят)

Якшанба, Май 10 2020

Исломда қандай куёв танлаш бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари мол­мулкига, кейингилари насл­насабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.

Чоршанба, Апр 15 2020

Ҳозирги кунда кўплаб мусулмон мамлакатларида «ибодат қилишга шошилиш»га эмас, уйда қолишга даъват қилиб ўқиладиган Азон  бутун мусулмон умматини бефарқ қолдирмади. Битта видеода кимсасиз, ҳувиллаб қолган шаҳарда азон қандай эшитилаётгани кўрсатилган. Муаззин охирги марта "Аллоҳу Акбар" деб айтганда, унинг овози ҳаяжондан титраб кетди.

Пайшанба, Фев 06 2020

Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг дод-фарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг бешта қизи бор экан. Олтинчисига ҳомиладор бўлгач, эри уни қўярда-қўймай «УЗД»га олиб борибди. Шифокорлар текшириб кўриб, туғилажак бола қизлигини аниқлабди.

Сешанба, Янв 28 2020

Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган. Исломга кўра аёл бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси – оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди.

Чоршанба, Янв 01 2020

Саудия адлия вазирлиги 18 ёшдан кичик шахсларнинг никоҳдан ўтишини тақиқлаб қўйди ва никоҳдан ўтиш учун минимал ёш қилиб 18 ёшни белгилаб қўди. Адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси шайх доктор Валид ал-Самаани барча судлар учун чиқарган циркулярда таъкидланишича, никоҳдан ўтиш истагини билдирган мамлакат фуқаролари 18 ёшга тўлган бўлиши лозим.

Пайшанба, Сен 26 2019

Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».

Якшанба, Сен 15 2019

Тонал крем билан зўр бериб яширинган гематомалар, қонталаш моматалоқлар, бўғилиш излари, умидсизлик, аччиқ алам ва оғриқ тўла кўзларни яшириб турган қора кўзойнак, руҳий тушкунлик – уйдаги золимнинг қурбони мана шундай кўринади. Уйдаги зўравонлик, худди терроризм каби, миллатга ҳам, динга ҳам, ҳеч қандай оқлай оладиган сабабга ҳам эга эмас.

Душанба, Авг 19 2019

Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгил суст келадиган нарсалар, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57%и ва талаба қизларнинг 48%и никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.

Жума, Авг 02 2019

Россия аҳолисининг ярмига (52%) кўра, эр-хотин орасидаги хиёнат оилаларни вайрон қиладиган энг кучли омил экан. Бу ҳақида бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганувчи марказ тарафидан ўтказилган тадқиқотлар гувоҳлик беради. (ВЦИОМ).
Бу ҳасратли рўйхатда ичкибозликка муккасидан кетиш (45%) иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринни эса гиёҳвандлик воситаларига қарамлик эгаллаган (31%).

Пайшанба, Авг 01 2019

Ҳиндистоннинг Шимолий штатидаги амалдорлар ҳукумат маълумотлари сўнгги уч ой ичида 132 та қишлоқда биронта қиз чақалоқ туғилмаганлигини кўрсатганидан сўнг, жинсий белги бўйича аборт қилиш амалга оширилганми ёки йўқми деган саволни текширишмоқда.

Шанба, Июл 13 2019

Ҳомиладор бўлишга интилиш қонуний бўлиб, жисмоний шахслар ушбу воситалар шароитга зид келмаслиги шартларида бу йўналишда зарур воситаларга мурожаат қилишлари мумкин. Сунъий уруғлантириш. Ушбу жараён фақат сперма аёлнинг эрига (ИИСМ) тегишли бўлган ҳолатда рухсат этилади. Донор (ИИСД) спермасидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки бола туғилиши эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳомиладор бўлишга алоқадор бўлган ҳолатларда қонуний ҳисобланади.

Жума, Апр 19 2019

Инсон шаҳватини ҳаракатга келтириб, номаҳрам аёлга қараш орқали зинога етаклайдиган Иблиснинг макрига қарши курашишга Мустафо (с.а.в.) буюрганлар. Агар эркак бир аёлга шаҳват назари билан қараса ва бу уни ажаблантирса, ўз аҳли оиласи билан қўшилишга буюрганлар. Чунки бу нарса унинг нафсидаги жимоъ шаҳватини қайтаради. Пайғамбар (с.а.в.) ўз сўзлари ва ишлари билан бизни шайтон макридан сақланиш йўлларини қайтаришга кўрсатиб берганлар.

Якшанба, Апр 14 2019

"Кўп эркаклар учун никоҳ мавзуси худди тишни оғриқ қолдириш воситасисиз даволаш каби оғриқлидир", - деб ёзади немис таблоиди Bild журналисти. Бунда, кўп сонли тадқиқотларнинг далолат беришича, никоҳ бир қатор афзалликларга эга. "Олимлар исботлар берганидек: тўй учун идеал сана – биринчи учрашувдан кейин уч йил ўтгач экан.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase