Ўтган ҳафта эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Уттарканд штатининг Уттаракаши туманидаги 500 қишлоқда 947 бола туғилган. 132 та қишлоқда туғилган 200 бундай янги чақалоқ орасида биронта қиз йўқ эди.
Бу ўтган уч ой мобайнида ўғил болалардан (468) кўра қиз болалар (479) кўпроқ туғилган деган маълумотларга қарамай шундай.
Уттаркаши тумани маъмурияти 132 қишлоқни «қизил ҳудуд» сифатида белгилаб қўйди ва бу масалани текшириш учун 25 нафар амалдордан иборат жамоа шакллантирилди.
Айни пайтга келиб, амалдорлар бу қишлоқларда қиз чақалоқларнинг оммавий равишда ўлдирилиши рўй берганлигини тасдиқлагани йўқ, лекин бу энг эҳтимолий вариант бўлиб турибди.
Маҳаллий амалдорлар вазият "асло хавотир уйғотмайди"ган ва мамлакатни ларзага солган маълумотлар оддий "тасодиф" бўлиши мумкинлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Лекин фаоллар бу баёнотни рад этмоқда.
"Кўплаб қишлоқларда уч ой давомида биронта қиз чақалоқ туғилмагани мисли кўрилмаган воқеа", - дейди фаоллардан бири бўлган академик Ниведита Менон. "Унинг ёрдамида ҳомила жинсини ноқонуний аниқланган ва абортлар содир бўлган қандайдир жараён бўлиши керак".
"132 та қишлоқда биронта қиз туғилмаслиги тасодиф эмас. Бу қизларга нисбатан дискриминация ва бепарволикнинг яна бир мисоли бўлиб кўринади", - дейди фаоллардан яна бири Прабҳат Кумар.
1994 йил Ҳиндистонда қиз ҳомилаларни танлаб аборт қилиш тақиқланган, аммо бу амалиёт одатий ҳол бўлиб қолавермоқда. 2011 йил инглиз тиббиёт журнали The Lancet томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўнгги ўттиз йил ичида Ҳиндистонда 12 миллион қиз ҳомила аборт қилинган.
Ҳиндистонда сўнгги бор 2011 йил ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ҳар 1000 та эркакка фақат 943 аёл тўғри келишини кўрсатди.
Яқинда ўтказилган ҳукумат сўровига кўра, Ҳиндистонда туғилишнинг жинсий нисбати 2014-16-йилларда 898 тадан 2015-17-йилларда 896 тага тушиб, бу ташвишли тенденцияни кўрсатмоқда.
2014 йил БМТ ҳисоботида Ҳиндистондаги қизларнинг сони камайиб бораётгани "фавқулодда шкала" га етгани ва аёлларга қарши жиноятларга кўмаклашаётгани қайд этилди.
Ҳиндистоннинг аҳоли масалалари билан шуғулланадиган нотижорат ташкилоти Аҳолишунослик жамғармаси аъзоси Алок Важпаи Уттарканднинг маълумотлари "шокка туширади, лекин ажаблантирмайди", - дейди.
"Мамлакатимизда мавжуд бўлган чуқур ижтимоий ва маданий меъёрлар бундай нарсалар учун масъулдир", - деди у.
Ҳиндистон маданияти, исломдан олдинги араб маданияти каби, асосан, ўғил болаларни оила аъзоларининг фамилиясига эга бўлишдан ташқари, катта бўлганида оилани таъминлашга имкон берадиган активлар деб ҳисоблайди. Ҳиндуизмда эркаклар ота-онасининг ўлимидан сўнг охирги маросимларни ўтказадилар.
Буларнинг барчаси нима учун қиз болалар кўпинча ортиқча юк деб ҳисобланишини тушунтиради, чунки уларнинг никоҳлари куёвнинг оиласига катта сарпо берилишини назарда тутади.
2015 йил Ҳиндистон Аёллар ва болаларни ривожлантириш масалалари вазири мамлакатда ўғил болаларни афзал кўриш туфайли мамлакатда 2000 та қиз "ҳар куни ўлдирилишини" айтди. "Баъзилар юзида уларни бўғиб ўлдирадиган ёстиқлар билан туғилади", - деди у.
Худди шу йили Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жинслар борасида янглишувларни йўқотиш ва «қиз болаларга нисбатан одамларнинг фикрлашини ўзгартириш»га қаратилган "Бети Бачао, Бети Пажао" ("қизларингизни қутқаринг, қизларингизни тарбияланг") номли машҳур дастурни ишга туширди.
Лекин шунга қарамай, жорий йилнинг бошида оммавий ахборот воситаларида ҳукумат маълумотларига асосланиб, дастурга ажратилган маблағларнинг ярмидан кўпи рекламага сарфланганини, маблағларнинг фақат 25 фоизи штатларга ажратилганлиги кўрсатилди.
"Ҳукумат ташаббусларни амалга оширди, аммо жойларда бу ҳали ҳам қарор топиши керак", - деди Важпаи.
Уч ой давомида биронта қиз туғилмаган
Ҳиндистоннинг Шимолий штатидаги амалдорлар ҳукумат маълумотлари сўнгги уч ой ичида 132 та қишлоқда биронта қиз чақалоқ туғилмаганлигини кўрсатганидан сўнг, жинсий белги бўйича аборт қилиш амалга оширилганми ёки йўқми деган саволни текширишмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
|