Ушбу лаҳзалар COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг оғирлигини кучайтирди. Имкон қадар озгина ноқулайликлар билан ҳаётимизни ўзгартиришнинг калити муқаррар нарсани қабул қилишдадир. Аммо оғриқдан ташқари, мен катта мағрурликни ҳам ҳис қилдим.
Ушбу қийин дамларда динимиз ушбу ён беришга имкон берганлигини билиш қанчалик тасалли беради.
Биз ушбу касаллик ҳақида кўп маълумотга эга бўлмаслигимиз мумкин; у кўпчилигимизни ҳайратда қолдирди, лекин биз унинг дунёни ўзгартиришини биламиз. Агар сиз ихтиёрий равишда ижтимоий масофага риоя қилсангиз ёки ҳукумат кўрсатмаси билан изоляция қўйган бўлсангиз, сизнинг кун тартибингиз жуда ўзгарган бўлади.
Сизнинг бутун оилангиз уйда, аммо бу асло таътил каби кўринмайди. Умидсизликка тушиб қолишимиздан олдин, касаллар сони ўсиб бораётганини ва ўз уйларимизнинг қай даражада исинаётганини кузатиб, келинг, вазиятга кенгроқ разм солайлик.
Келгуси ҳафталарда бизда кўпроқ вақт бўлади. Бу инқироз берган энг катта имкониятдир. Вирус барчамиз учун катта имконият бўлиши мумкин.
Коронавирус пандемияси даврида вақтдан нумли фойдаланишнинг бешта усули:
1 - Топқирроқ бўлинг
Дунё бўйича ҳар йили 1,3 миллиард тонна озиқ-овқат исроф қилинади. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг учдан бир қисмидир. Гарчи биз озиқ-овқат етишмаслигига дуч келмаслигимиз мумкин бўлса-да, биз бор нарсадан онгли равишда фойдаланишимиз керак.
Куни билан уйда ўтирган оилани боқиш ва шу билан бир пайтда иммунитетни мустаҳкамлашга уриниш қийин бўлиши мумкин. Ҳеч нарсани ташлаб юборманг.
Қотган нон булаш учун ишлатиладиган қоқ нонга айланади. Товуқ суяклари ва сабзавот пўчоқларини қайнатиб, тўйимли, иммунитетни мустаҳкамловчи бульон тайёрлаш мумкин. Дўконда сотиб олинган картошка чипслари ўрнига қовурилган картошка пўстлоғи очлик ҳиссини ажойиб тарзда қондириши мумкин.
Бундай вазият сизни бор нарсангизга нисбатан топқирроқ бўлишга ундайди ва сизга маҳсулотларни тежаш лозимлигини ўргатади. Шунингдек, оилангизга кун қуриш учун бизга кўп нарса ҳам керак эмаслигини ўргатишнинг энг яхши вақти ва бизнинг атроф-муҳитимизга меҳрибон бўлишни ўрганишнинг бир усули бўлиши мумкин.
2 – Вақтни қадрланг
Бу ўзилиб кетган таътил эмас. Ота-оналар ишлаши лозим, болалар эса масофадан ўқишни давом эттиради. Дастлабки бир неча кун вақт ҳеч нарсага етмаётгандай бўлиб туюлиши мумкин, лекин орадан кўп вақт ўтмасдан ҳар биримизнинг жадвалимизга мослашиб оламиз ва ҳар бир дақиқани қадрлай бошлаймиз.
Ёки биз ҳамма нарсани оқилона ҳисоблаб чиқамиз ёки бутун кунни йўқотамиз. Ҳар бир соатдан унумли фойдаланинг ва мажбурий карантиндан ижодкорлик ва сиз ғурурланишингиз мумкин бўлган нарсалар яратиш учун фойдаланинг.
Агар сиз китоб ёзишни, тикишни ўрганишни кейинги қолдириб юрган бўлсангиз ёки мадрасада онлайн дарсга ёзилишни режалаштирган бўлсангиз, ҳозир бу ишни қилишнинг айни вақти келди. Самарадорлик ҳозирги вазиятни енгишга ёрдам беради.
3 – Ижтимоий масофа сақлаш яхшироқ ижтимоий мулоқотни англатиши мумкин
Баъзилар учун ижтимоий масофа сақлаш жуда осон бўлиши мумкин. Биз уйда кўплаб қулайликлар билан ўралганмиз. Бироқ, ижтимоий масофа сақлаш нафақат уйда қолиш, балки алоқада бўлиб, мушкулроқ ҳолда бўлган одамларга ёрдам беришдир.
Агар сизнинг кекса ота-онангиз узоқда бўлса, уларнинг аҳволи ҳақида хабар олиш учун ҳар куни қўнғироқ қилинг. Оптимист бўлинг, уларни қўллаб-қувватланг. Уларнинг хабарлари ёки янгиликларидан хафа бўлманг.
Улар бирон бир нарсага муҳтож ёки йўқлигини билиб олинг ва имкон топсангиз, етказиб беришда ёрдам беринг. Дугонангиздан хабар олинг, чунки у ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Агар сиз ўқитиш каби кўникмаларга эга бўлсангиз, қўшни болаларингизга ёрдам бериш учун Zoom орқали кичик дарсни беришни ўйлаб кўринг. Сиз масофадан туриб ҳам одамларга фойда келтиришингиз мумкин.
4 – Эътиқодингизга суянинг
Мавжуд вазиятдан кўриниб турибдики, биз қанчалик ҳамма нарсани назорат қилишимизга ишончимиз комил бўлмасин, аслида бундай эмас.
Аллоҳга ишониш ва эътиқод бу тангликни енгишда бизга ёрдам беради. Баъзи ирқчилар, уларнинг фикрига кўра, ушбу пандемияни бошлашга қодир бўлганларни айибсиз равишда айблашаётган бўлса-да, мўминлар нима бўлиши лозим бўлган бўлса, шу рўй берганилигини биладилар.
Бизнинг ҳаётимиз ушбу ҳафталар ичида ағдар-тўнтар бўлиб кетди. Масжидларда намоз ўқиш тўхтатилди, аммо уйда намоз ўқиш давом этмоқда. Биз бундан қониқиш ҳосил қилолмаймиз. Бироқ, шундай бўлсада, уйларингизни ибодат ва ёруғлик жойига айлантиринг. Канадалик шайх Ҳамди шундай дейди:
“Ҳозир ҳар бир мусулмоннинг уйи фаришталар келадиган жойга айланиши керак, чунки Худонинг улуғлаш сўзлари Аллоҳнинг уйларида янграмаяпти. Бизнинг уйларимиз фаришталар учун магнитга айланиши керак, акс ҳолда ер ҳар қандай вирус юқтирганидан ҳам ёмонроқ ҳолатда бўлади."
Уйингизда ҳамма нарсани тўхтатинг ва оилангизни ибодат қилишга чақиринг. Азон ва иқомат айтинг ва бирга намоз ўқинг. Биргаликда ибодат қиладиган оилалар, бу қийин пайтда биз учун зарур нарсадир.
5 – Сабрнинг асл маъносини англаб етинг
Кўпчилик буларнинг ҳаммаси қачон тугайди деб сўрамоқда. Мутахассислар бизга жавоб бера олмайдилар, чунки ўзлари ҳам билмайдилар. Технологиялар соҳасидаги барча ютуқларга қарамай, дунё бу вирус юки остида тиз чўкканига гувоҳ бўляпмиз.
Биз сабр-тоқат билан ибодатда тиз чўкишимиз керак. Биз қачон ҳамма нарса ўз жойига қайтишини сўрамасдан, сабр-тоқат килишимиз керак. Гўзал сабрнинг моҳияти бу қийин пайтларда ўзимизни қандай тутишимиздадир. Борадиган жойимиз бўлмаганда, биз қила оладиган нарса бу – вақтга эътибор бериш ва сабр билан бардош беришдир.
Манба: About Islam