close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом доирасида бепуштликни даволаш

Ҳомиладор бўлишга интилиш қонуний бўлиб, жисмоний шахслар ушбу воситалар шароитга зид келмаслиги шартларида бу йўналишда зарур воситаларга мурожаат қилишлари мумкин. Сунъий уруғлантириш. Ушбу жараён фақат сперма аёлнинг эрига (ИИСМ) тегишли бўлган ҳолатда рухсат этилади. Донор (ИИСД) спермасидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки бола туғилиши эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳомиладор бўлишга алоқадор бўлган ҳолатларда қонуний ҳисобланади.

Ҳомиладор бўлишга интилиш қонуний бўлиб, жисмоний шахслар ушбу воситалар шароитга зид келмаслиги шартларида бу йўналишда зарур воситаларга мурожаат қилишлари мумкин. Сунъий уруғлантириш. Ушбу жараён фақат сперма аёлнинг эрига (ИИСМ) тегишли бўлган ҳолатда рухсат этилади. Донор (ИИСД) спермасидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки бола туғилиши эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳомиладор бўлишга алоқадор бўлган ҳолатларда қонуний ҳисобланади.

Экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО). «Пробиркадан олинган бола» технологияси сифатида маълум бўлган бу усул исломда эр-хотин жуфтлиги учун қўлланганда, яъни никоҳ аҳдномаси доирасида амалга оширилганда мақбул ҳисобланади. У ҳақиқий ва амалдаги бўлиши лозим. Ажрашиш ёки бевалик никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас қилиши ва турмуш ўртоғи мақомининг йўқотилишига олиб келиши сабабли бу аёлни унинг собиқ ёки марҳум эрининг сперма банкида сақланадиган уруғи билан уруғлантиришни имконсиз қилиб қўяди. Эр, хотин ва уларнинг генетик материали (сперма ва тухум ҳужайра) ташувчисидан ташқари учинчи томоннинг иштирокига йўл қўйилмайди, чунки бу жуфтликни боғлаб турадиган никоҳ шартномасига аралашув ҳисобланади. Бегона спермадан, бегона тухум ҳужайрадан ёки «суррогат она»нинг бачадонидан (жуфтлик эмбрионини кўтариб юриш учун) фойдаланишга рухсат этилмайди.
Суррогат оналик. Суррогат оналикда аёл ўз бачадонида бошқа жуфтликнинг ҳомиласини кўтариб юради, бу эса исломда мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Бу қонуний никоҳ шартномасидан ташқарида ҳомиладорликка олиб келади, шунингдек, оналикнинг генетик ва биологик бўлинишига олиб келади, бироқ у умумий бўлиши керак. Суррогат оналикда иштирок этган аёллар ўртасидаги ота-она ҳуқуқлари бўйича келишмовчиликлар Америкадаги ҳуқуқий ва бошқа муаммоларга олиб келди.
Кичкина одам тақдирини ҳал қиладиган шартнома, шубҳасизки, камситувчи ҳисобланади, чунки у болани товар сифатида кўриб чиқади. Оқибатлар жуда жиддий бўлиши мумкин, чунки аёл киши инсоният тарихида биринчи марта туғилган болани бериш нияти билан тўлақонли ҳомиладорликка (ва туғруққа) боради. Бу жараён аксарият ҳолатларда шартнома асосида бажарилиши сабабли, бу оналик қийматини унинг нархига тенглаштириб қўяди. Агар бу одатий ҳолатга айланиб қоладиган бўлса, унинг узоқ муддатли истиқболлари келгуси авлодлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase