close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
01.07.2019 08:11

Биз аввалроқ Тошкентда 21 июнь куни Сенат йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Йиғилишда Ўзбекистон раҳбари иштирок этди. Йиғилиш давомида асосий эътибор аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтиришга қаратилди. Президент яқин вақтларда бу борада иккита ҳужжат қабул қилинишини айтди. Бу ҳақда upl.uz сайти хабар қилди.

30.06.2019 21:03

«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» (Фуссилат сураси, 53) Табиий яшаш муҳитида ўсимликлар кўплаб организмлар билан йўллари кесишади.

30.06.2019 13:51

2019 йил 1-чораги якунлари бўйича Ўзбекистон умумий ташқи қарзлари ҳажми 19,1 млрд долларни ташкил қилди ва 10,3% га ўсди. 2019 йил 1-чораги якунлари бўйича Ўзбекистон умумий ташқи қарзлари ҳажми 19,1 млрд долларни ташкил қилди. Марказий банк ҳисоботидан келиб чиқадики, биринчи чорак якунлари бўйича қарздорлик 10,3% ёки 1,8 млрд долларга ўсди.

30.06.2019 07:34

Бутун дунё кўз ўнгида Нотр-Дам ёнғин ичра қолган бир пайтда Париж соборининг оригинал архитектура лойиҳаси, унинг ён томонидаги эгизак миноралар, пушти ранг ойналар, қиррали гумбаз ва шпиль (la fleche) келиб чиқиши Яқин Шарқлик ўтмишдошларига бориб тақалишини қанчалик кам одам билишини қайд этиш ҳайратланарли эди – деб ёзади ўз блогида Яқин Шарқ (айниқса, Сурия бўйича) эксперт, унинг маданият тарихига ихтисослашган Диана Дарк.

30.06.2019 07:21

Ҳозирги кунда мусулмон оламидаги энг чуқур ўзгаришлар эътиқод учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, исломни оммавий ифодалашни фақат диний олимлар ва уламоларга ташлаб қўймасдан, одамларни уюштириш, ғояларни оммалаштириш ва хилма-хил мулоқот доираларини ишонтириш билан шуғулланадиган профессионаллар ва ақл-заковат соҳибларининг саъй-шартномалари эвазига ҳам рўй бермоқда. Рақамли даврнинг жадал суръатлар билан ривожланаётган медиа инновациялари даъватни кучайтириб, ижобий қадриятларга ҳам, шубҳаларнинг фалаж бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.

29.06.2019 20:47

Данияда Вайле шаҳри мактабларидан бирида олинган видеоролик билан боғлиқ қизғин тортишувлар авж олмоқда. Видеоролик кадрида даниялик болалар синфи бу жараённи бошқараётган мусулмон бўлмаган аёл ўқитувчи ва дўппи кийган болакай ортидан араб тилидаги сўзлар ва ҳаракатларни такрорлаган ҳолда намоз ҳаракатларини адо этмоқда.

29.06.2019 19:10

Буддавийлар маънавий етакчиси Далай-лама Европа ҳақиқий Европа бўлиб қолиши лозим, Африка ва мусулмон мамлакатларидан келган муҳожирлар эса келган жойига қайтиб кетиши лозим деган баёноти билан қизғин мунозараларга сабабчи бўлди. Буддавийларнинг 83 яшар етакчиси бу фикрни BBC билан суҳбатда, Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатидаги ўз уйидан туриб билдирди.

29.06.2019 19:08

Джаред Кушнернинг Бахрайнда «Тинчликдан гуллаб-яшнаш томон» семинари каби американинг бошқа бир аҳмоқона дипломатик ташаббусини айтиш қийин. Президент Трампнинг куёви ва Яқин Шарқ бўйича бош маслаҳатчиси чоршанба куни якун топган бу икки кунлик тадбирни исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида «якуний битим»га эришиш бўйича ўз ташаббусининг бир босқичи сифатида ташкиллаштирди.

29.06.2019 18:54

Мянма ҳукумати исёнчи Ракхайн штатида (Аракан) яшовчи бир миллиондан ортиқ одамни интернетга уланишдан маҳрум қилди. Қувғиндаги роҳинжа этник гуруҳи мусулмонлари айннан шу минтақада яшайди. Ракхайн штатида интернетни блокировка қилиш камида 21 июндан бери давом этмоқда.

29.06.2019 06:59

Ёрдам кўрсатиш бўйича БМТ раҳбари сешанба куни маълум қилганидек, у тиббиёт муассасаларига бир қатор ҳужумлардан кейин Россиядан Суриядаги шифохона ва клиникалар жойлашуви ҳақида маълумотлардан қандай фойдаланаётгани ҳақида изоҳ беришни талаб қилган.

29.06.2019 03:43

Сан-Францискода ажойиб оқшом эди, биз ҳозиргина бир халқаро инвесторнинг ўсиб бораётган дунё динлари ҳақида ва улар энди иш бошлаган компаниялар олдида қандай имкониятлар очиши ҳақида маърузасини тинглагандик. Рақамли ОАВ соҳасида Ummah Wide ёш компаниямизни ташкил қилиб, биз глобал ва минтақавий бозорларни доимо ёдимизда сақлаб келаётгандик, шу сабабли бу инвестор билан таишиш ва унга фирмамиз ҳақида гапириб беришга қарор қилдик.

29.06.2019 03:26

Рўза тутиш, овқатланиш ва сув ичишдан бош тортиш – барибир соғлиқ учун фойдали. Бу жараён дарҳақикат танани зарарли моддалардан тозалайди ва бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган. 2016 йил учун тиббиёт ва физиология соҳасида Нобел мукофоти совриндори деб эълон килинган япониялик Йошинори Осуми "аутофагия механизмларини кашф қилганлиги учун" бу мукофотига сазовор бўлган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase