close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия охир-оқибат G7 эшиклари остида қолиб кетадими?

"(...) G7 давлатлар раҳбарлари, охир-оқибат, бундай қилиш «мумкин эмас» деган хулосага келдилар. Биарриц шаҳрида 24 август, шанба куни бўлиб ўтган саммитнинг очилиш маросими давомида улар Украинадаги инқироз масаласини кўриб чиқдилар ва «Россияни G7 музокаралар столига ўтказиш учун ҳали жуда эрта» деб топдилар. Бошқа томондан, улар «катта еттилик жорий инқирозлар борасида Россия билан суҳбатни ва мувофиқлашувни кучайтирмоқда» деган фикрга келдилар", - деб ёзади Франциянинг La Croix нашри Биаррицдаги мухбири Ален Гиймол.

"Биарриц саммити арафасида АҚШ президенти Доналд Трамп агар Россия бўлажак саммитда иштирок этса, "бу янада оқилона" бўлган бўларди деган фикрни билдирди. "Биз муҳокама қилаётган кўплаб мавзулар Россияга алоқадордир. Мен унинг G8 (Катта Саккизлик) сафига қайтишини истардим, - деди у, - ва бундай қайтиш учун ҳеч қандай шарт қўймаганман", - деб ёзади мақола муаллифи.
"(...) Канада, Германия ва Буюк Британия Россиянинг қайтишига қарши чиқишди. Франция президенти 19 август куни Брегансон фортида Владимир Путинни қабул қилганди. У Россиянинг G8 га қушилиши "узоқ муддатли истиқболда ўринли бўлади" деб ҳисоблади, бироқ Украина инқирозини тартибга солиш масаласида жиддий тараққиётни шарт қилиб қўйди", - деб ёзади журналист.
"(...) Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский Россия билан мулоқотни тиклаш истагида эканлигини айтди. Бироқ ҳозирча Владимир Путин бу чўзилган қўлга жавоб бермади. Париж ва Берлин уни Украина шарқидаги вазиятни юмшатишга ундашмоқчи. Шундай қилиб, кузда тўрт томонлама саммит бўлиб ўтиши кутилмоқда ва яқин кунларда бўлиб ўтиши керак бўлган маҳбусларни алмашиш бу йўлдаги биринчи қадам бўлиши мумкин", - шарҳ беради Гиймол.
"Шу аснода, Биаррицда бўлган давлатлар раҳбарлари қайд этганидек, Россия уни G7 га қайтариш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳеч қандай амалий иш қилгани йўқ, - дейилади нашрда. – Бу борада Дональд Туск ҳаммадан ҳам аниқроқ фикр билдирди. Биаррицга ташриф буюрган Европа Иттифоқи раисининг фикрига кўра, "Россия 2014 йилда таклиф қилинмай қўйганлиги сабаблари ҳамон долзарб бўлиб турибди. Бироқ, янги сабаблар ҳам пайдо бўлди".
"У шунингдек, Россия ҳарбий-денгиз флоти Керч бўғозида, Россия материкни Қрим билан боғлайдиган кўприк қурган Азов денгизига кираверишда Украинага босим кўсатмоқда", (...) – қайд этди LaCroix.
Бундан ташқари, Дональд Туск айтдики: "Россия G7 га таклиф қилинганда бу мамлакат ҳуқуқий давлат йўлидан кетмоқда деган ғояга риоя қилинган. Ким бугунги кунда ҳам Россия шу йўлдан кетяпти деб айта олади?"
"Дональд Трамп, ўз навбатида, фикрини ўзгартирмади. Бироқ у, афтидан, бошқа кўпчилик давлатлар раҳбарлари норозилигига қулоқ сола бошлади. Дшанба куни тонгда Ангела Меркел олдида сўзга чиқиб, навбатдаги G7 саммити Майамида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Ҳамда ташкилотчи-мамлакат президенти сифатида кун тартиби учун жавобгар бўлганида Владимир Путинга таклиф жўнатилиши ҳақида аниқ бир фикр билдиришдан бш тортди, - деди мақола муаллифи. "Мен уни таклиф қилиш васвасасига тушдим. Аммо ҳозирги пайтда бизнинг орамизда келишув мавжуд эмас. Нима бўлишини кейин кўрармиз", - деди Трамп.

Манба: La Croix

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase