Абу Муслим
Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши 2019 йил октябрида Тожикистон пойтахтида режалаштирилган, хабар қилади Avesta.Tj. Ушбу жомеъ масжиди ҳудудида бир вақтнинг ўзида 120 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжид пойдеворига биринчи ғишт 2009 йил октябрида қўйилганди. Қурилиш лойиҳаси Тожикистон ва Қатар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.
Жорий йилнинг бошидан Саудия Арабистонида 130 киши қатл этилган бўлиб, уларнинг аксарияти валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга мухолифатчи саналарди. Бу ҳақида «Ўлим жазосига қаршилик кўрсатиш бўйича ташкилот» маълумотларига ҳавола қилган ҳолда «ал-Жазира» хабар берди.
Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида авж олаётган ғайриисломий ижтимоий ҳолат таъсирига ҳатто мусулмонлар ҳам дуч келмоқда. Мусулмон аҳоли сони кўпчиликни ташкил қиладиган Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Багпат округида ёш қизлар ва аёллар сони кескин камайиб, эркаклар келин йўқлиги муаммосига дуч келмоқдалар.
У Бангладешдаги қочоқлар лагерида туғилиб ўсган, AP News интервьюсида унинг шахси – роҳинжа эканлиги аниқлангач, университетдан ҳайдалиб, орзуси амалга ошмай қолган. Рахима Актер Хуши - Бангладешдаги Кутупалонг қочоқлар лагерида туғилган 20 яшар роҳинжа қиз бўлиб, унинг ота-онаси бу ерга 1992 йил Мьянма армияси зўравонликларидан қочиб келганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши мумкинлиги ва бундай учрашув борасида унда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтди. "Бу рўй бериши мумкин. Бу рўй бериши мумкин. Мен учун муаммо йўқ", - деди Трамп журналистларга Оқ уйда.
Ижтимоий тармоқларда қозоқ тилидаги қўшиқ тарқатган эркаклардан бири 15 йилга озодликдан муҳрум қилинди.Шинжонда миллий қўшиқлар учун қозоқларнинг ҳибсга олиниши, мактабларда рус адабиётининг жаҳон адабиёти билан алмаштирилиши, «бата беру» бўйича чемпионнинг маъқуллаши ва қўшиқчиларнинг амалдорлар маслаҳатчиси этиб тайинланиши – қозоқ матбуоти ва унинг ўқувчиларини айнан шундай мавзулар ҳаяжонга солмоқда, хабар беради Total.kz.
Турк газетаси саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлимидан олдинги вақтнинг батафсил тавсифланган ёзувлар бўлган янги материалларни эълон килди ва Саудия Арабистони юқори мансабдаги амалдорлари унинг ўлдирилишини режалаштирилгани ҳақида яна битта далил келтирди.
Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистонида нефт объектларига уюштирилагн ҳужум ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Қуръони каримдан иқтибос келтирди. «Бу ерда, аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган Туркияда бўлиб турар эканмиз, мукаддас Қуръонда қуйидаги сўзлар келтирилган сатрларни эслаб ўтиш жоиз:
Москвалик имом Маҳмуд Велитов терроризмни оммавий равишда оқлаганликда айбловлар бўйича жазони ўтаб бўлгач, озодликка чиқди. Имомнинг адвокати Дагир Хасавов Facebook саҳифасида қуйидаги шарҳ билан расм қолдирди: «Шайх Маҳмуд Велитов озодликда, унинг ортида эса Астрахан вилояти ИК-8».
14 сентябрь эрта тонгда Саудия Арабистони нефт қазиб олиш саноати корхоналарига сезиларли зарба берган кичик дронлар ҳужум нафақат катта ёнғинларга олиб келди, балки дунёнинг энг йирик нефт сектори ишида узилишларга сабабчи бўлди.
Россия президенти Владимир Путин 16 сентябрь куни Анқарада Сурия бўйича Россия-Эрон-Туркия саммити бошланишидан олдин Эрон ва Туркия раҳбарлари Руҳоний ва Эрдўған билан алоҳида учрашувлар ўтказади. Бу ҳақида журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков гапириб берди.
Исроилда мусулмон аёл ҳижобга муносабат туфайли уни ишга олмаган стоматологияни судга бериб, ундан йирик миқдорда товон пул ундириб олди. Исроилнинг Нетани шаҳрида стоматология клиникаси тиш шифокори ишга кириш истагида бўлган аёлни суҳбатга таклиф қилди. Суҳбат вақтида мусулмон аёл клиника директоридан иш пайти ҳижобни ечиш таклифини эшитди.