Эндиликда собиқ муфтий маслаҳатчиси Давид Горгадзе ва собиқ таълим бўлими бошлиғи Резо Микеладзенинг айтишича, Адам Шантадзе ДХХ (Грузия Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан тайинланган ва у мусулмонлар манфаатларини ифодалай олмайди.
"Албатта, у ДХХ томонидан тайинланган, муфтий сайлови бир ярим ой олдин бўлиб ўтиши керак эди, бу вақт ичида ДХХ тўғри келадиган номзод излади, мусулмонлар Кенгаши аъзоларига ярим тунда қўнғироқ қилинди, муфтийнинг ўзи ҳам унинг сайланишини тунда билди. Бу ташкилот ДХХ томонидан ташкил этилган ва у томонидан бошқарилади", - деди Темур Горгадзе.
Собиқ ва янги сайланган муфтийлар айбловларни рад қилмоқда. Жамоатчилик эшиттириши ахборотларига кўра, Грузия муфтийси этиб Адам Шантадзе сайланган. Унга мусулмонлар Кенгашининг 19 та аъзосидан 13 киши овоз берган.
Грузияда янги муфтий сайланди – бу мусулмонлар бўлинишга олиб келди
Грузия мусулмонлар идорасида бўлиниш юз берди. Янги муфтий этиб Адам Шантадзе сайлангач, тўрт нафар диний идора ходимлари – муфтий маслаҳатчиси Темур Горгадзе, матбуот хизмати раҳбари Отар Надирадзе, нашриёт раҳбари Гела Гогитидзе, таълим бўлими бошлиғи Резо Микеладзе норозилик билан идорани тарк этдилар. Бу ҳақида «Кавказ.Реалии» нашри хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси