Унинг айтишича, 2019 йил Тожикистонда умумий қиймати 500 млн сомоний ($51,6 млн) бўлган 32 минг ўринли 130 та мактаб қурилди. Бу пулларнинг бир қисми — 122 млн сомоний ($12,6 млн) — тадбиркорларнинг маблағларидан иборат бўлди. Келаси йил умумий қиймати 900 млн сомоний ($93 млн) бўлган 54 минг ўринли 181 та мактаб қурилиши режалаштирилган. «Лекин бу ҳам кам», — деди президент ва аҳолиси 500 минг киши бўлган битта Рудакий туманининг ўзида ҳар йили мактабга 7000 нафар бола биринчи синфга боришини қайд этди.
Рахмоннинг айтишича, мамлакатда барча соҳаларда малакали мутахассислар, шунингдек, ихтирочилар, тадбиркорлар ва олимлар етишмаяпти. Ушбу камчиликни бартараф қилиш мақсадида Раҳмон келгуси йигирма йилни – 2020 йилдан 2040 йилгача бўлган даврни Табиий ва математика фанларини ривжлантириш йиллари деб эълон қилишни таклиф этди. У шунгдек, ҳар бир тожикистонлик йилига камида бешта китоб ўқиши лозим, акс ҳолда “у равон нутққа эга бўлмайди ва сўзлар билимдони бўлмайди” деб айтди ҳамда барча мамлакатнинг барча ташкилот ва идораларига бадиий адабиётлр билан таъминланган кутубхоналар ташкил қилишни топширди.
Шу муносабат билан икки нарсани қайд этиб ўтишни истардик. Биринчидан, Раҳмоннинг исломга нисбатан бўлган “қариялар учун машғулот” сифатидаги муносабати. Унинг фикрига кўра, масжидлар ёшлар учун эмас экан. Бу амалда бутун Марказий Осиёдаги расмий қарашларни ифодалайди.
Иккинчидан, бу ўз пулига масжид қураёган кишиларга қаратилган, улар давлатнинг ишини қилмаётгани учун доимий таънадир. Аслида, мактаб ва касалхоналар қурилиши бу Раҳмоннинг ўзига ва давлат органларига тааллуқли ишдир.
Энг идеал кўринишда ҳомийлар албатта, усмонийлар давридаги иморатлар каби бутун бошли комплексларга пул ажратиши мумин эди. Бу комплекслар масжидларни мактаблар, касалхоналар, кутубхоналар ва бошка ижтимоий аҳамиятга эга муассалалар билан боғлаган бўларди.