Улар Хитойни туркий мусулмонлар гуруҳига қарши қатағон сиёсати юритишда ва уларнинг диний, тижорат ва маданият ҳуқуқларини чеклашда айблади.
АҚШ расмий шахслари ва БМТ экспертларининг сўзларига кўра, 1 миллионга яқин киши ёки Шинжон минтақасидаги аҳолининг 7%га яқини тобора кенгайиб бораётган «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерлар тармоғига жойлаштирилди.
Ўтган йил сентябрида Human Rights Watch Пекинни Шинжонда уйғур-мусулмонларга нисбатан «инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича систематик компания» юритишда айблади.
Бундан ташқари, Кувайт қонун чиқарувчилари Ҳиндистонда мусулмонларга нисбатан сўнгги пайтларда чекловлар мавжудлигидан хавотир билдирмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ҳиндлар, парслар, синхлар, буддистлар, жайнлар ва насронийларга фуқаролик бериш, аммо Афғонистон, Бангладеш ва Покистондан ҳижрат қилган мусулмонларга фуқаролик бермаслик тўғрисидаги янги қонунга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Умуман олганда, биз шундай яшаймиз - гоҳ кичкина Гамбия Мьянма мусулмонларининг тарафдори, гоҳ миттигина Кувайт депутатлари - Хитой мусулмонларини ёқлаб чиқади.