close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кўп хотинлилик – ғарб жамияти учун янги меъёрми?

Кўп хотинлилик ёки полигамия масаласи кўп асрлик муҳокамалардан сўнг аста-секинлик билан ғарб дунёси жамиятлари уни маънавий жиҳатдан қабул қилишга яқинлашмоқда. Ғарб дунёсининг энг консерватив мамлакатларидан бири – АҚШда ижтимоий сўровлар барқарор равишда полигамияни маънавий жиҳатдан қабул қилиш ўсиб бораётганлигини кўрсатади.

Хусусан, ўтган йили Гэллап институти хабар беришича, у ҳақида президент Джеймс Гарфилд бир сафар «одоб-ахлоқ мазмунини бузади» деб айтган кўп хотинлиликни эндиликда  америкаликларнинг 17 фоизи «ахлоқий жиҳатдан мақбул» деб ҳисоблайди, 2016 йил эса бу кўрсаткич 14 фоизни ташкил қилган. Ўшанда тадқиқот муаллифлари буни 2003 йилдан бошлаб тарихдаги энг юқори кўрсаткич деб атадилар.
Бироқ янги тадқиқотларнинг кўрсатишича, полигамияни қабул қилиш йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ҳозирги кунда, яъни 2018 йил сўровда иштирок этган америкаликларнинг  19 фоизи полигамияни ахлоқий жиҳатдан мақбул ҳодиса сифатида қабул қилмоқда.
Одамлардан турли хулқ-атворлар ҳақида саволлар берилган сўров давомида Гэллап савол берди: «Энди мен сизга бир нечта саволлар ўқиб бераман. Сиз бунинг қонуний бўлиши лозим деб ҳисоблашингиздан қатъи назар, айтингчи, умуман олганда бу ахлоқий жиҳатдан мақбул ёки мақбул эмас деб ҳисоблашингизни айтинг».
Гап кўп хотинлиликка келганда - «уйланган киши бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ турмуш ўртоғига эга бўлганда» - 19 фоиз америкаликлар «бу ахлоқий жиҳатдан мақбул», 78 фоизи эса «номақбул» деб жавоб берди.
Таъкидлаш жоизки, полигамия АҚШнинг 50 штати ва Колумбия округига ҳам тақиқланган. Лекин шунга қарамай, Гэллап маълум қиладики, «АҚШда дарҳақиқат яширин полигам никоҳлар мавжуд, [бироқ] улар ғайриодатий бўлиб, кўп жиҳатдан асосий черковдан ажратилган мормонлар секталари ва муҳожир-мусулмонлар гуруҳлари билан чегараланади».
Сўров натижаларининг кўрсатишича, америкаликларнинг 76 фоизи ажралишни «ахлоқий жиҳатдан мақбул» деб ҳисоблайди; 69 фоиз америкаликлар никоҳсиз жинсий алоқаларни нормал деб ҳисоблайди; 67 фоиз америкаликлар эса гомосексуал алоқалар «ахлоқий жиҳатдан мақбул» деб ҳисоблайди. Охирги саволга кўра, сўровда иштирок этганларнинг 30 фоизи «бир жинс вакиллари ўртасидаги жинсий муносабатлар» «ахлоқий жиҳатдан мақбул» деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, 65 фоиз америкаликлар «никоҳсиз бола кўриш» «ахлоқий жиҳатдан мақбул» деб ҳисоблайди.
2017 йил ўз таҳлилида Гэллап маълум қиладики: «сўнгги беш йил ичида полигамияни ахлоқий жиҳатдан мақбул деб ҳисоблайдиганлар улуши ҳар ўн кишидан биттадан (2012 йил 11 фоиз) беш кишидан биттагача (2017 йил 17 фоизга) ўсди».
Бундай ўсиш, дейди Гэллап, «америкаликлар сўнгги йилларда намойиш этган одоб-ахлоқ масалалари бўйича чапга силжиш натижаси бўлиши мумкин. Ёки, консерватив шарҳловчи Росс Дутатнинг қайд этишича: «Полигамия ижтимоий либерализм йўли бўйлаб олға қараб ҳаракатланмоқда …».
Гэллапнинг қайд этишича, «ахлоқий тасаввурлар» чапга силжиган, айниқса, 2001 йилдан бошлаб, айниқса, «бир жинс вакиллари ўртасидаги жинсий муносабатлар, никоҳсиз бола кўриш, турмуш қурмаган эркаклар ва аёллар ўртасида жинсий алоқа ва ажралиш» масаласида. Социологлар шунингдек, полигамияни қабул қилади шахсларнинг аксарияти диндор одамлар эмаслигини қайд этади. Полигамия жинсий муносабатларнинг меъёрдан узоқлашиш турлари рўйхатида шахсий танлов ифодаларидан бири сифатида қабул қилинади.
Пенсильваниялик собиқ сенатор ва икки карра президентликка номзод Рик Санторум ўтмишда огоҳлантиргандики, бир жинс вакиллари ўртасида никҳларни қабул қилиш мантиқий равишда кўп хотинлиликни қабул қилишга олиб келиши мумкин. Кўплаб консерватив таҳлилчилар ҳам бундан хавотирланган, лекин бошқа томондан, кўплаб ислом фаоллари аксинча, ижтимоий либерализмда оила ҳақида исломий тасаввурлар қабул қилиниши йўлини кўрган.
Лекин шунга қарамай, полигамия тушунчасининг тўлиқ ахлоқий ва айниқса, юридик қабул қилинишигача ҳали анча узоқ бўлиб, бу ҳозирги вазиятни акс эттиради. Бир жинс вакиллари ўртасидаги никоҳларни қонуний деб ҳисоблаш кўп йиллик ЛГБТ-кампания натижаси бўлди, бироқ, полигамияга келадиган бўлсак, кўп хотинлиликни жазолайдиган қонунчилик фақат кучайиш тенденциясига эга. Одоб-ахлоқ нуқтаи назаридан вазият у қадар яхши эмас, чунки полигамия ғарб кишилари нигоҳида энг тақиқланган нарсалардан бири ҳисобланади. Гап бир нечта аёллар билан битта уйда (ва ҳатто бир нечта уйда) яшайдиган эркак ҳақида эмас, балки анъанавий никоҳ, хусусан мусулмонча никоҳ кўзда тутилган ҳолатда ҳам полигамия номақбул амалиёт ҳисобланади.

Хориж матбуоти асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase