close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уламоларга ноанъанавий секс нимага ёқмади (+18)

Тожикистон Ислом маркази уламоларининг эрларни ўз хотинларини «улар учун ғайриодатий бўлган жинсий алоқа, жумладан, орал сексга мажбурлаш»ни тақиқлаш ҳақида фатвоси ижтимоий тармоқлар ва интернетдан фойдаланувчилар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлди.

Айримлар тожик уламоларининг қарорини қўллаб-қувватлади, бошқалар эса «муллалар фуқароларнинг тўшагига бурун суқиши»га норозилик билдирди.
Фатволар бўлими раҳбари Жамолиддин Хомушийнинг сўларига кўра, фатво Россияда пул ишлаб келган эрларининг ўз жуфти ҳалолларининг «ностандарт» эрмак талаб қила бошлаган аёлларнинг турмуш ўртоқлари устидан кўп сонли шикоятлар билан мурожаат қилганидан сўнг қабул қилинди. Шу муносабат билан савол туғилиши мумкин: нима учун мусулмон аёллар бундай «секс техникаси»ни ўзлаштириб олишни истамаяпти, мусулмон бўлмаган аёллар эса буни «ўзига тортадиган хислати»га айлантиряпти ва улар эркаклар нуқтаи назаридан жозибалироқ бўлиб кўринмаяптими?
Психолог Марат Муратовнинг фикрига кўра, у ёки бу хулқ-атвор тарбия билан белгиланади ва айрим муҳитларда меъёр сифатида қабул қилинадиган нарсалар бошқа бир муҳитда умуман мақбул келмайди. Бундан ташқари, оиладаги ўзаро ҳурмат, бир кишининг бошқасидан унга ёқмайдиган нарсани талаб қилиши каби жиҳатни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Бирон-бир ёқимсиз нарсани бажаришга мажбур қилиш энг кескин ҳолатларда неврозга, ҳатто руҳий касалликларга ҳам олиб келиши мумкин.
Эркаклар оиласига ғамхўрлик қилиши, уларни авайлаб-эҳтиётлаши лозим, чунки бу улар яшайдиган жойдир. Полигамия ушбу масаланинг ечимларидан бири бўлиши мумкин бўлиб, Марказий Осиёлик эркак муҳожирлар ватанида оиласи бор бўлгани ҳолда, вақтинчалик бўлиб туриш жойларида фаол никоҳ қуришга интилишини ҳисобга оладиган бўлсак, шундай рўй бермоқда ҳам. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мусулмон халқлар вакиллари замонавий тамаддунда ҳукмронлик қиладиган хулқ-атвор трендини ҳам фаол ўзлаштирмоқда ва бу оила институтининг инқирозига олиб келади. Замонавий ғарб тамаддунига хос бўлган одоб-ахлоқ чегараларининг йўқ бўлиб кетиши мусулмонларнинг ҳам хулқ-атвор моделини ўзгартирмоқда. Кечаги шармандалик хулқ-атвор стереотиплари ўзгариши туфайли бундай бўлмай ўймоқда.
Бунга ёрқин мисол қилиб, айтайлик, оммавий ахборот воситаларида интим гигиена воситаларининг фаол реклама қилинишини кўрсатиш мумкин, ваҳоланки, бундан 30 йиллар олдин буни ҳаттоки хаёлга ҳам келтириб бўлмаган. Бунинг ортидан нималар келишини одоб-ахлоқ меъёрларини бузиш йўлида «карвонбоши» бўлган Европанинг Швеция, Франция, Германия каби мамлакатларида кўриш мумкин: улар аста-секинлик билан «тухуми қуримоқда» ва маҳаллий аҳоли ўрнини аста-секинлик билан муҳожирлар эгаллаб бормоқда. Гарчи, бошқа томондан қарайдиган бўлсак, ўта патриархал ва анъанавий ҳинд жамиятида ҳинд маданиятининг ажралмас бир қисмига айланган, «Камасутра» номи остида машҳур бўлган ҳис-туйғулар, эмоционал ҳаёт, севги-муҳаббат, ҳирс ва шаҳват ҳақида бутун бошли бир фан мавжуд. Мусулмонлар бу соҳада асло «ўзини кўрсатмаган» деб ўйлаш ҳам хато бўларди.
Ҳиндистонда Буюк Мўғуллар империяси ҳукмронлик қилган даврда яратилган «Камасутра» билан боғлиқ машҳур расмлар мавжуд. Қолаверса, М.Муратовниг қайд этишича, одамлар орасида ақли паст одамлар энг кучли жинсий фаолликка эга ва бу фақат иккита шартли рефлексга эга бўлган – овқатланиш ва жинсий алоқа қилишга қизиқадиган, уят ва ахлоқ меъёрлари улар учун умуман ёт бўлган беморлар билан нима қилишни билмайдиган психоневрология интернатлари персонали учун ҳақиқий муаммо ҳисобланади. Маълумки, ҳашаротларни энг ёрқин рангли ва муаттар ҳидли гуллар жалб қилади. Худди шу тарзда «эркин» аёллар, жумладан, очиқлиги билан эркакларни кўпроқ жалб қилади. Бу ҳолатда «хушахлоқ» аёллар нима қилиши керак? Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.

Исломда орал секс

Ислом нуқтаи назаридан орал секс айрим эр-хотинлар орасида иккиланишга сабаб бўлмоқда, бироқ ишқий (жинсий) муносабатларнинг бу тури исломда тақиқланмаган, дейди Шомил Аляутдинов. Нима учун эканлиги ҳақида эса, имом-хатиб Шомил Аляутдиновнинг жавобларидан ўқиб билиб олишингиз мумкин.

Савол: Хотин ўзаро розилик асосида эрининг жинсий аъзосини ўпиб, оғзи ёрдамида маний тўкилишига олиб келиши гуноҳми ёки йўқми? Эр ҳам шунга ўхшаш ишни қилиши мумкинми?
Жавоб: Агар бунга эр-хотиннинг иккаласи ҳам рози бўлса, орал секс жоиздир.
Жинсий ҳаётдаги тақиқлар фақат ҳайз циклидаги, туғруқдан кейинги даврдаги, рамазон ойида рўза пайти кундузи, эҳром ҳолатида (ҳаж пайтидаги поклик ҳолатида), шунингдек, анал сексга тааллуқли. Қолгани – жинсий алоқа вақти, шакли, даврийлиги – эр ва хотиннинг иккаласи розилиги ва ихтиёрига кўра бўлади.

Савол: Ҳурматли Шомил, сизнинг «эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатларда куннилингус ва феллация мумкинми» деган саволга сиз «мумкин, агар бунга эр-хотиннинг иккаласи ҳам рози бўлса» деб жавоб берибсиз. Мен чуқур изтиробга тушиб қолдим, шахсан менинг мусулмонлар ахлоқи доирасидаги тасаввуримга бундай нарсалар умуман кирмасди, тўғрисини айтганда, бу нарсалар билан шуғулланадиган ҳалол ва андишали мусулмонларни тасаввур ҳам қила олмайман. Ўйлайманки, агар исломда нимадир тақиқланмаган бўлса, бу ҳали унинг рухсат этилганини англатмайди. Сиздан бу мавзуда кўпроқ ахборот олишни истардим. Аъзам, 24 ёш.
Жавоб: «…Агар исломда нимадир тақиқланмаган бўлса, бу ҳали унинг рухсат этилганини англатмайди». Ҳамма гап шундаки, бу борада олимлар орасида оятлар ва ҳадислар маъносидан келиб чиқадиган аниқ бир қатъий қоида бор. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаётлик даврида мавжуд бўлмаган, лекин кейинги асрларда пайдо бўлган, уларнинг инсон учун зарарли эканлиги ва зиён келтириши илм-фан томонидан узил-кесил исботлаб берилган нарсалар борасида янги тақиқлар пайдо бўлиши мумкин. Мисол учун, тамаки ва чилим чекишнинг тақиқланиши шундай ҳисобланади.
Сизнинг саволингизга келадиган бўлсак, у охирги Пайғамбаримиз миссиясидан кейин пайдо бўлмаган, шу сабабли агарда бу ҳақида олдидан изоҳ ва шарҳ берилган бўлмаса, демак бу одамларнинг, маданиятларнинг танлаши учун қолдирилган. Бу иш сизга маъқул келиши ёки маъқул келмаслигини ўзингиз ҳал қилишингиз лозим. Айтганча, сиз уйланганмисиз? Агар ҳали уйланмаган бўлсангиз, сиз учун бундай мавзуларда мунозара қилиш вақти ҳали келмаган. Буни уйлангандан кейин, хотинингиз билан муҳокама қиласиз.

Савол: Аёл киши орал секс пайтида манийни (спермани) ютиши мумкинми?
Жавоб: Уни атайлаб ютишнинг нима кераги бор?! Агар бу тасодифан рўй берган бўлса, ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ, чунки маний, айрим илоҳиёт мутахассисларининг фикрига кўра, нажаслар қаторига кирмайди. Янги ҳаёт вужудга келишига, Худонинг олдида мутлақо афзал қилиб юксалтирилган янги одам пайдо бўлишига алоқадорлик бу суюқликнинг поклиги фойдасига хизмат қилади.
«Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Қуръон, 17:70).

Савол: Эр-хотиннинг орал секс билан шуғулланиши ҳақидаги саволга сиз эр-хотиннинг иккаласи рози бўлиши шартида ижобий жавоб бердингиз. Ҳайрон қолдирадигани, менинг ватанимда, Ўзбекистонда, бундай саволга имомлар тақиқ билан жавоб беради ва қўшимча қилиб қўяди: «Ҳайвонлар ҳам шуғулланмайдиган ишлар билан шуғулланманг». Ikamolbek.
Жавоб: Бу имомлар ҳайвонот боғида ишлаган ва ҳайвонларнинг нима билан шуғулланиб, нима билан шуғулланмаганини диққат билан кузатган деб ўйламайман. Исломда тақиқ чегаралари аниқ белгилаб қўйилган. Агар бирор киши шахсий фикри ва мантиқий мулоҳазаларга кўра бирон нарсани тавсия қилмаса, бу унинг ҳуқуқидир. Асосийси, тақиқланмаган нарсани қатъий тақиқланган деб айтмаслик керак. Зотан, бундай ҳаракат (тақиқланмаганни тақиқлаш) гуноҳдир.

Савол: Маний тоза, яъни ҳаром эмас дейилади. Уни ютиш мумкинми? А.
Жавоб: Қатъий қоидага кўра, у нажаслар қаторига киритилмайди, шу сабабли бу иш – ўзингизга ҳавола.

Савол: Эр-хотин бир-бирининг жинсий нуқталарини ўпиши мумкинми? Абд.
Жавоб: Мумкин.

****

Кўриб турганимиздек, россиялик имом кўп нарсаларга рухсат бериб ташлаган. Россияда ишлаётган биродарларимиз кўп ҳолатларда шу имом гапини ўзларига ҳужжат қилиб олмоқда... Аммо юртимиз уламолари бу масалада бошқача, тўғри фатво берганлар. Хусусан, шайх ҳазратлари ҳам жоиз эмас, деганлар ва Доктор Ваҳба Зуҳайлининг фатволарини келтирган эдилар:

Аёлининг дубури (орқаси)га жинсий алоқа қилишдан ҳам ёмонроқ нарса – эр закарини (жинсий аъзосини) аёлининг оғзига қўйишидир. Бу (ярамас) иш биз (мусулмонлар)га ғарбдан кириб келган бўлиб, шариат жиҳатидан ҳам, дид жиҳатидан ҳам зарарли ва жирканч бўлгани учун ҳаром бўлади!
(Доктор Ваҳба Зуҳайлий, “Ал-фиқҳул исломий ва адиллатуҳу”, 4-жуз, 191-бет, еттинчи боб, “Ал-ҳазру вал-ибоҳа” (таъқиқ ва рухсат) боби, 4-мабҳас, “Ал-ватъу ва аҳкомуҳу” (жинсий алоқа ва унинг ҳукмлари).

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase