close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Йигит ва қизда исталган сифатлар

Ўсмир йигит ва қиз, уларда балоғат ва етуклик ғунчалари очилаётган пайтда хаёлан, бир кун келиб, ўзига жуфт бўлажак умр йўлдошининг сифатларини белгилай бошлайди.

Ўсмир йигит ва қиз, уларда балоғат ва етуклик ғунчалари очилаётган пайтда хаёлан, бир кун келиб, ўзига жуфт бўлажак умр йўлдошининг сифатларини белгилай бошлайди.
Инсонларнинг у сифатларга қарашлари, тарбияларига кўра, турличадир. Кимдир шаклий сифатларни - бўй, ранг ва кўз шаклларини ўзининг шарти деб белгиласа, бошқаси мол ва бойликка эътибор бера-ди. Яна бири бўлажак жуфтининг обрў-эътиборига, насабига диққат қилади.
Ҳақиқатда бу сифатларнинг барчаси матлуб ва марғуб. Буларга эга бўлган жуфтни излашга тўсиқ йўқ. Аммо бу сифатларнинг ҳаммасидан яхшироқ ва фойдалироқ бир сифат ҳам бор. У диёнат сифатидир.
Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишган: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Аёлга моли, обрўси, жамоли ва дини учун уйланилади. Диёнатли аёлга эриш, қўлинг тупроққа ёпишгур!»
Агар қиз диёнатли бўлиб, устига мол, обрў ва гўзаллик соҳибаси ҳам бўлса, жуда яхши. Аммо мол, обрў ва гўзаллик эгаси бўлса-ю, диёнатсиз бўлса, фазилат бўлмайди.
Қайд этилган ушбу сифат ва ҳоллар аёлгагина хос ва аёлдангина матлуб бўлмай, эркакларга ҳам хос ва тегишлидир. Зеро, қиз ҳам йигитнинг келишганлиги, бойлиги ё обрў ва насабига алданиб қолмай, диё-натли йигитни қидириши керак. Диёнатли ва солиҳ йигит жуфт бўлиш учун энг муҳим сифатларга эга йигитдир.
Диёнатли йигит хотинини ҳартомонлама асрайди ва ҳимоя қилади. У билан тотув яшайди, унинг инжиқликларини кўтаради. Энг муҳими, уни яхши кўрса, эъзозлайди, борди-ю, ёмон кўрса, унга зулм қилмайди. Агар аёл бирга турмушни истамаса, уни қийнаб ушлаб турмайди, йўлини очиб қўяди.
Оилавий ҳаёт қийинчилик ва масъулиятларга тўладир. У ҳолатлар ўзгариши майдони. Оила мол асосига қурилган бўлса, мол кетгач, нима бўлади? Чирой ва обрўга асосланган оилаларда бу ҳолатлар ўзгарса-чи? Шубҳасиз, оилавий ҳаётда жанжал бўлади. Келишмовчилик бош кўтаради. Зеро, оила мустаҳкам асосга эмас, балки беқарор таянч ва шахсий истакларга таянган эди. Аммо диёнат сифати эътиборга олиниб оила қурилса, кенгчиликда Аллоҳ таолога шукрли, қийинчиликда сабрли бўлади. Воқеликка имону сабр билан ёндашади, ўз жуфтига, умр йўлдошига тўла вафо ва фидокорлик билан ёрдам қилади.

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase