close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рухсат берилмаган муносабатларни қандай тўхтатиш мумкин

Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгилни ғаш қиладиган, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57 фоизи ва талаба қизларнинг 48 фоизи никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.

Бизнинг жамиятда шаҳватпарастлик ва жинсий муносабатлар никоҳ ва оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Гарчи мусулмон бўлмаганлар учун бу мақбул келадиган бўлса-да, биз, мусулмонлар учун бу оғир ва асло йўл қўйиб бўлмайдиган гуноҳдир.
Севги, муҳаббат ҳаромми?
Аслини олганда, муҳаббат тақиқланган (ҳаром) эмас. Бу улкан бахт келтирадиган ажойиб туйғудир. Кимнидир жозибали, деб ҳисоблаш ёки бўлғуси турмуш ўртоғини никоҳдан олдин яхшироқ билиб олишни исташнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Бироқ шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу хоҳиш-истакларни қондиришнинг рухат берилган усуллари борки, уларга мурожаат қилиб, биз Аллоҳ таоло ижозат этган чегаралардан четга чиқмаймиз.
Рухсат берилмаган муносабатларни тўхтатиш ва бошқа уларга киришмаслик учун қатъият, ирода кучи ва ҳаракат қилишга тайёрлик талаб этилади. Бу муносабатларни тарк этиш ниятида бўлган кишилар нима қилиши керак?
Энг аввало, қуйидаги олтита шартга риоя қилиш зарур.
1. Алоқани тўлиқ узиш
Сизда алоқани ушлаб туриш ва ўзингизни бу ажралишиш режасини бажаришни енгиллаштиришига ўзингизни ишонтириш васвасаси бўлиши эҳтимоли юқори. Аслида, бу вазиятни фақат мураккаблаштиради, чунки учрашишда давом этаркансиз, сизни нафс балоси доимо йўлдан оздириши хавфига учрайсиз. Унга доим гиёҳвандлик воситалари кўрсатиладиган гиёҳвандни тасаввур қилинг. Унинг васвасага учмаслик имкони қандай?
Аксинча, тўлиқ четга чиқиш, ажралишиш истагида бўлган шахснинг барча алоқа қилиш учун маълумотларини йўқотиш, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини блокировка қилиш лозим. Уни ҳаётингиздан тўлиқ ўчириб ташланг. Бунга худди қарамликдан даволаниш курсига қарагандай қаранг.
2. Дўстларни оқилона танлаш
Ижтимоий муҳитни танлаш ҳаётимизга биз ўйлагандан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. Агар дўстларингиз рухсат берилмаган алоқаларни маъқуллайдиган бўлсалар, Аллоҳ таолонинг амрларига зид келадиган ишлар билан шуғулланадиган бўлса, бу ёмон ўрнак эртами-кечми сизга ҳам таъсир этади.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларида шундай дейилади: “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз бир киши билан дўстлашишмоқчи бўлса, яхшилаб қарасин”, яъни унинг одоб-ахлоқи ва дин-диёнатидан хабардор бўлсин. Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят этишган. Ўзингизни сиз ижобий ўрнак кўрсатадиган, ҳаётингизга нимадир яхши ва фойдали нарса келтирадиган мўминлар билан қуршаб олинг. Мўмин дўстларингиз сизга гуноҳли муносабатларни узишга илк қадам қўядиган даволаниш жараёнида ёрдам беради.
3. Ўзига нисбатан ҳалол бўлиш
Опалар ва сингиллар, биринчи навбатда, ўзингизга савол бериб кўринг, бу муносабатлар сизга нимага керак ўзи? Сизнинг ўзингиз ҳақингиздаги фикрингизни юқори кўтарадими? Отангиз билан қийинчиликлар мавжуд ва сиз эркак киши билан муносабатларнинг бошқа турини йўлга қўймоқчимисиз? Эҳтимол, сизда ўзингизни назорат қилиш билан боғлиқ муаммолар бордир?
Бу муносабатларда бўлишингиз сабабини аниқлаб, сиз нафақат ўзингизни яхшироқ тушунасиз – келажакда уларни айланиб ўтишингиз анча осон бўлади.
Биз, мусулмонлар, жуда яхши биламизки, тақиқланган алоқалар – оғир гуноҳ, шу сабабли ишонч билан айтиш мумкинки, тақводор мусулмонларнинг аксарияти бундай алоқаларга вақтичоғлик учун курашмайди. Сизнинг ҳаётингизда бу заифликни ким юзага келтиришини, сизга хоҳиш-истакларингизни жиловлаб туришга нималар имкон бермаслигини аниқланг. Бунинг учун ўзини таҳлил қилишга ва ҳалолликка тайёр бўлиш керак.
4. Бардош билан енгишга тайёрлик
Ушбу босқичда сизни ирода кучи, бошни баланд кўтарган ҳолда қийинчиликларни енгиб ўтиш, келажакка ишонч ва ҳаётга умид билан қараш талаб қилинадиган кўп оғир фурсатлар кутиб туради. Қуйидаги фаолият турлари – кундалик тутиш, мақолалар ёзиш, табиатда сайр қилиш, расм чизиш, Қуръон тинглаш, овқат тайёрлаш ва ҳ.к. қийин вақтни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Ақлингизни банд қиладиган, васвасадан қутқарадиган ва сизга қандайдир фойда келтирадиган ижобий ва мақтовга лойиқ қизиқиш топинг.
5. Рўза ва дуо
Башарият ҳидоятчиси, инсоният муаллими, улуғ мураббий, намунали эр, умматни иззат ва ҳақ йўлда қоим бўлишга, йигитларни вақтида уйланиши учун ўзининг оталарча ва улуғ кўрсатмалари билан тарғиб қилган саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин. У киши айтганларки: «Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким уйланишга қурби етса, уйлансин, чунки уйланиш кўзни аёлларга қарашдан ва фаржни ёмон, ҳаром ишлардан сақлайди. Агар қайси бирларингизнинг уйланишга қурби етмаса, рўза тутсин, рўза тутиш у учун яхшидир» (Бухорий ва Муслим ривояти)
Дуо ҳам шайтон васвасасига қарши курашда кучли қурол саналади. Ҳар куни Аллоҳ таоло сизга тақиқланган алоқаларни тўхтатишга куч ва ишонч беришини сўранг ва минбаъд бу ишлардан қочишга ҳаракат қилинг. Ундан сизни тўғри йўлга бошлаш ва бу йўлдан адашмасликда ёрдам беришни сўрашдан чарчаманг. Дуо ҳаддан ортиқ кўп бўлмайди.
6. Ҳақиқий муҳаббатни жойнамоздан топинг
Энг соф ва холис муҳаббат Аллоҳ таоло ва бандаси ўртасидаги муҳаббатдир. Қанчалик оғир гуноҳ қилган бўлсангиз ҳам, сиз доим Аллоҳ таолога мурожаат қилиб, чин дилдан тавба қилишингиз мумкин.
«Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир» (Қуръон, 2:152-153)
Жуда оғир бўлган пайтда саждада йиғлаб олинг ва Аллоҳ таоло билан суҳбатлашинг. Унга жйонамозда ўтириб ҳамма нарса ҳақида гапириб беринг ва дин қучоғида юпанч топинг.
Тақиқланган алоқа келажакка эга эмас, у фақат келажакдаги бутун ҳаёт давомида асортини билдирадиган яралар қолдирган ҳолда қалбни яралайди. Агар аёл ҳақида гапирадиган бўлсак, у эркак билан муносабатларда қалбни янада заифлаштиради.
Тақиқланган алоқаларга тез-тез киришадиган биродарларга келадиган бўлсак, улар аёлига садоқатни сақлаши қийин бўлади, чунки улар никоҳдан кейин шайтон албатта буни эслатадиган ахлоқсиз турмуш тарзига ўрганиб қолган бўлади.
Ўйлаб кўринг: бу тақиқланган алоқа нафақат гўёки сизга бефарқ бўлган аёл кишини яралаши мумкин – у сиз ҳали танмиайдиган ҳам бўлғуси турмуш ўртоғингизга дахл қилиши мумкин!
Қалбингизни софликда сақланг, Аллоҳ таолонинг кўзга кўринмаса ҳам доимо кўриб туришини ёдда тутинг ва бир кун келиб сиз яхши эр/хотин бўласиз. Агар сизга ҳақиқатда муҳаббат ва дустлик керак бўлса, уларни рухсат этилган усуллар билан ва Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ изланг.

Хориж матбуоти асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase