close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Судан ва АҚШ дипломатик муносабатларни тикламоқда

АҚШ давлат котиби Майк Помпео чоршанба куни АҚШ ва Судан ўртасидаги муносабатлар илишининг аломати сифатида икки мамлакат 23 йиллик танаффусдан сўнг элчи айирбошлашни режалаштирмоқда.Апрелда собиқ президент Омар ал-Башир ағдарилган ва августда фуқаролик ўтиш ҳукумати шакллантирилгандан сўнг Вашингтон ва Хартум ўртасидаги муносабатлар яхшиланди.

Икки мамлакат элчилар алмашиниши ҳақидаги хабар Судан бош вазири Абдуллоҳ Хамдокнинг чоршанба куни Вашингтонга ташрифидан кейин маълу қилинди.
«Бу қарор АҚШ ва Судан ўртасида икки тарафлама муносабатларни мустаҳкамаш йўлида жиддий қадам ҳисобланади, айниқса, ўтиш даври ҳукумати фуқаролик ҳукумати бошчилигида 2019 йил 17 август конституцион декларацияси  ва сиёсий битими доирасида кенг ислоҳотларни амалга ошириш устида ишлаётган бир пайтда», - деди Помпео.
Вашингтон ва Хартум ўн йил қарама-қаршиликда бўлган. АҚШ ҳукумати 1993 йил ал-Башир ҳукумати «террорчи гуруҳлар»ни қўллаб-қувватлашида айбланганидан сўнг Суданни давлат терроризм ҳомийлари рўйхатига қўшганди. Техник жиҳатдан бу Суданга ХВЖ ва Жаҳон банкидан кредит олишга халал беради.
Бироқ ўтган ой Давлат департаментининг юқори лавозимли амалдори Вашингтон Суданни бу рўйхатдан чиқариб юбориши мумкинлигини ва икки мамлакат ўртасида  можароли муносабатлар йўқлигини айтди. Бундай қарорни АҚШ Конгресси маъқуллаши лозим.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase