Абу Муслим
Сурия парламенти котибининг ҳисоблашича, Кремл Асадга босим кўрсатишга ҳақли эмас. Россия-Сурия муносабатларида хавотирга солувчи аломатлар пайдо бўлади. Сурия Халқ Кенгаши (парламент) котиби Холид ал-Абуд баёнот билан чиқиб, Кремл Сурия ҳукуматига ўз истакларини ўтказа олмайди, чунки мамлакатнинг сиёсий келажаги уларга боғлиқ деб айтди.
Туркманистон расмийлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) делегациясига эпидемиологик вазиятни ўрганиш учун кириш имкониятини беришга ваъда беришди, аммо Мари ва Лебап вилоятлари учраган довул оқибатлари бартараф этилганидан кейин.
Икки сафарбар этувчи воқеа – апрель ойида Конституцияга тузатишлар учун овоз бериш ва май ойида Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланиши - муваффақиятни мустаҳкамлаш ва ҳукуматни қўллаб-қувватлаётган кўпчиликни паст даромадлари ва ЯИМнинг турғунлиги ҳақида бир мунча вақт унутишга мажбур қилиши лозим эди. Аммо пандемия кун тартибини бутунлай ўзгартирди ва ҳатто консерватив-куч консенсусининг асосий кучларини ҳам ўйин тахтасидан суриб ташлади.
Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.
Турли мамлакатларнинг раҳбарлари, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар одамларни чиплаштириш лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун COVID-19 вируси синтез қилингани ҳақида кенг тарқалган маълумотни интенсив равишда блокировка қилишни бошладилар.
Шимолий Кореяда ғайриоддий воқеалар юз бермоқда, деган ишонч парадоксал равишда Шимолий Кореянинг расмий матбуотига асосланади. Ҳозирда Шимолий Корея оммавий ахборот воситалари, агар идеал бўлмаса ҳам, аммо Ким Чен Ин атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида энг ишончли маълумот манбасига айланди.
Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ёнғинлардан сўнг Росздравнадзор Урал асбобсозлик заводида 1 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган «Авента-М» ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратлари ишлатилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги 13 май, чоршанба куни хабар қилди.
Савол: Тиббун Набавий асосида талбийнани шифо учун ишлатилиши ҳақида айтиб бера оласизми?
Бу йил коронавирус пандемияси фонида Канн кинофестивалининг анъанавий форматида ўтказилиши даргумон, деб хабар беради Variety нашри 11-май, душанба куни тадбирнинг расмий вакилига таяниб.
"Крылья Советов" футбол клубининг дарвозабони Евгений Фролов, Россия президенти Владимир Путиннинг нутқларини «сафсатабозлик» деб атаб, аҳолига имтиёзлар ҳақида бажарилмаётганини танқид қилгани учун Самара жамоаси раҳбарияти томонидан 1,4 миллион рубл (19 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди. "У ёки етакчи эмас, ёки уни ҳурмат қилишмайди", - дея хулоса қилганди Фролов.
"Кремль COVID-19 тарқалишини жиловлашга уринаётганига, 7 ҳафталик изоляцияга қарамай, Россияда COVID-19 оқибатида ўлим кўрсаткичлари расмий рақамлардан 70% баланд бўлиши мумкин", – хабар қилади Financial Times. Москва ва Санкт-Петербургда барча сабабларга кўра ўлим кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар Financial Times томонидан ўтказилган таҳлили апрелда ўтган беш йил учун ўртача статистика кўрсаткичи билан таққослганда 2073 та кўпдир".
Саудия қамоқхоналар маъмурияти Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида пайдо бўлган хабарни рад этди. Унда айтилишича, қироллик тахтининг собиқ вориси шаҳзода Муҳаммад бин Найиф инфарктга учраган ва шифокорлар назорати остида реанимацияда бўлган.