Абу Муслим
Чекиш COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли ривожланишига олиб келади ва касаллик туфайли ўлим хавфини оширади, деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Мария Ван Керкхове Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Хитой АҚШ валютасини қадрсизлантиришга олиб келиши мумкин бўлган АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошламоқчи, деб хабар берди РИА Новости South China Morning Post нашрига таяниб. Хитой АҚШнинг 1,1 триллион долларлик давлат облигацияларига эга.
Австралиялик тиббиёт ходимлари хавфли вирус пандемиясининг авжига чиққан пайтга тўғри келган ушбу қийин Рамазонда ўз кечинмалари билан ўртоқлашдилар. Брисбендаги Уэсли касалхонасида педиатр бўлган мусулмон аёл Даянг Искандар эпидемия сабабли ўз мутахассислигидан ташқарида ишлашга мажбур бўлди.
Кашмирда отишма пайтида ҳинд қўшинлари тўртта мусулмон исёнчиларни ўлдирдилар, улар орасида Кашмир озодлиги учун босқинчилар билан курашаётган энг катта гуруҳнинг олий қўмондони ҳам бор. Сешанба куни юзлаб ҳинд аскарлари «Ҳизбул Мужоҳидин» қўмондони Рияз Найкоо Кашмирнинг жанубидаги Пулвам туманидаги қишлоқда яшириниб юргани ҳақида маълумот олгандан кейин бошланди.
Миср дунёнинг 138 мамлакати учида ҳарбий қудрати бўйича Global Firepower рейтингида 9-ўринни эгаллади. Шу тариқа Миср армияси мусулмон мамлакатлари ичида биринчи ўринга чиқиб олди. Миср индекси 2020 илда 0, 1872 ни ташкил қилди (0,0000 "идеал" ҳисобланади). Ўтган йили мусулмон дунёсида Туркия армияси энг кучли саналганди.
Ироқ парламенти янги ҳукуматни олти ой давомида ҳеч қандай вазирлар маҳкамаси бўлмагандан кейин тасдиқлади. Томонлар энг сўнгги дақиқагача вазирлар маҳкамасидаги ўринлар учун жанжаллашиб, пинҳоний битимлар тузишга ҳаракат қилишди.
Бош вазир Мустафо ал-Казимий, Ироқ разведкасининг бошлиғи ва собиқ журналист, ҳукуматни бошқаради, лекин бир неча номзод рад этилганлиги сабабли ўз ишини вазирларнинг тўлиқ таркибисиз бошлайди.
“Иккинчи Жаҳон Урушининг тугаши Марказий ва Шарқий Европа халқларига эркинлик олиб келмади. Битта тоталитар режим ўрнига бошқаси келиб, Болтиқбўйи мамлакатлари сурбетлик билан Совет Иттифоқи таркибига киритилди”, - дейилади Эстония, Латвия ва Литва президентлари Керсти Кальюлайд, Эгил Левитс ва Гитанас Науседнинг қўшма баёнотида.
"(...) Сурияда Россия ҳарбий операцияси бошланганидан тўрт ярим йил ўтгач, Владимир Путин ўзини кутавериб жуда чарчаган деб ўйлай бошлайди. Ўтган ой Россиянинг Суриядаги собиқ элчиси томонидан нашр этилган мақола Москва ва Дамашқ ўртасидаги пайдо бўлган совуқчиликларга ойдинлик киритди.
"АҚШ ҳукумати учун ишлаб чиқилган хавотирли ички башоратларга кўра, августга келиб мамлакатда коронавирусдан 135 минг киши ўлиши мумкин", - хабар қилади немис нашри Handelsblatt. "Ҳозир кўп штатлар Оқ уйнинг кўрсатмаларига қараганда тезроқ чеклов чораларини қўлламоқда. Масалан, Жоржия ва Техасда кинотеатрлар, ресторанлар, дўконлар ва сартарошхоналар очилиши мумкин.
«Eвропанинг ҳеч бир жойида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони Россияда бўлгани каби тез ўсмаяпти. Кремль раҳбари Владимир Путин таъналарга дош беришга тўғри келмоқда - Москва мэри эса, ўз навбатида, инқироз менежери ролида балл тўпламоқда», - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У Кун (қиёмат)да қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўлу оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 23–24).
Сўнгги синовлар шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонида коронавируснинг ҳақиқий тарқалиш даражаси расмий тахминларга қараганда анча юқори бўлиши мумкин, дея хабар беради Middle East Eye. Саудия Арабистонидаги учта нуфузли тиббий манбанинг маълумотларга кўра, муқаддас шаҳарда ўтказилган сўнгги тасодифий синовларга кўра, икки миллиондан ошиқ маккаликларнинг тахминан 70 фоизи вирус ташувчиси бўлиши мумкин.