close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Одамларни чиплаштириш ва COVID-19 сунъийлиги ҳақидаги тахминларга қарши кураш кучайтирилган

Турли мамлакатларнинг раҳбарлари, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалар одамларни чиплаштириш лойиҳаси ва уни амалга ошириш учун COVID-19 вируси синтез қилингани ҳақида кенг тарқалган маълумотни интенсив равишда блокировка қилишни бошладилар.

Кинематограф ва компьютер дастурлари ишлаб чиқарувчилар оловга мой сепгандай бўлди. Янги турдаги коронавирус пайдо бўлиши арафасида кенг тарқалган ҳолда сон-аноқсиз одамларнинг одатий турмуш тарзини ўзгартириб юборадиган, шафқатсиз маъмурий ва қонунчилик чоралари кўришни талаб қиладиган пандемия ҳақида ўйинлар ва бир қатор фильмлар дунё прокатига чиқарилганди.
Пандемия шароитида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ягона ишончли ахборот манбаи бўлиши лозим эди, лекин у ҳам айбловлардан қутулиб қола олмади. АҚШ президенти Дональд Трамп ЖССТни кескин танқид қилди ва уни COVID-19 хавфи ҳақида жуда кеч огоҳлантирганликда айблади, Трампнинг фикрига кўра бу касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган.
Лекин шунга қарамай, ЖССТ хулосаларига зид келадиган контент коронавирусга қарши курашда зарарли деб баҳоланган. Тиббий хавфни пасайтириб кўрсатиш, апокалипсис кайфиятлари чиплаштириш билан боғлиқ фитна назарияси ҳақида энг кескин хулосалар бундай роликлар «вирусли» бўлишига йўл қўймаслиги кўзда тутилган алгоритмлар ва модераторлар таъсири остида қолди.
Шу ҳафтада маълум бўлдики, ишга Россия Федерацияси Бош прокуратураси қўшилибди. Маҳкама коронавирус сунъий яратилгани, шунингдек, COVID-19 аҳолини чиплаштириш учун ишлаб чиқилган биологик қурол ҳисобланиши ҳақида маълумотни фейк деб атади.
Москва прокуратураси коронавирус аҳолини чиплаштириш мақсадида сунъий яратигани ҳақида фейк хабарларни интернетда тарқатганлик учун жиноий иш қўзғашни талаб қилди, хабар қилинади назорат қилувчи орган сайтида.
«Россия Федерацияси Бош прокуратураси «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Федерал қонуннинг 15.3-моддаси 1-қисми асосида Роскомнадзорга айтиб ўтилган маълумотларга уланишни чеклаш, бундай материаллар бошқа интернет-ресурсларга кучириб ўтказилганда эса уларга уланишни ҳам чеклаш бўйича чоралар кўриш талаби билан мурожаат қилди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Никита Михалковнинг у ерда муаллиф одамларни чиплаштириш бўйича режалар мавжудлиги ҳақида далиллар тўпланган ва таҳлил қилинган машҳур дастури давлат телевидениеси эфиридан олиб ташланган.
Бироқ, бутун дунё бўйлаб ўнлаб ва юз миллионлаб фойдаланувчиларга етиб борган улкан муқобил маълумот оқимига қарши курашиш учун кўрилган чоралар етарли эмас эди. Шунинг учун ҳар қандай "каноник бўлмаган" версиялар ва тахминлар билан кураш, эҳтимол, давом этади ва кучайтирилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase