close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима сабабдан Путиннинг рейтинги ҳамма антирекордларни уряпти?

Икки сафарбар этувчи воқеа – апрель ойида Конституцияга тузатишлар учун овоз бериш ва май ойида Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланиши - муваффақиятни мустаҳкамлаш ва ҳукуматни қўллаб-қувватлаётган кўпчиликни паст даромадлари ва ЯИМнинг турғунлиги ҳақида бир мунча вақт унутишга мажбур қилиши лозим эди. Аммо пандемия кун тартибини бутунлай ўзгартирди ва ҳатто консерватив-куч консенсусининг асосий кучларини ҳам ўйин тахтасидан суриб ташлади.

Россия жамоатчилик фикри бу оқимга қарши боради. Ғарб етакчиларининг аксарияти фаолиятни тасдиқлаш кўрсаткичлари кўтарилган бир пайтда, совет атамалари билан айтганда, одамлар қийин пайтларда ўз етакчиларининг атрофида жипслашишди, Владимир Путиннинг рейтинглари барқарор ва пасайиб бориб, ҳукумат кўрсаткичларини ҳам ортидан тортиб кетди. Президент фаолиятини маъқуллаш рейтинги бўйича Левада марказининг апрелдаги маълумотлари 59% даражада тарихий анти-рекордни кўрсатди.

Телефонда гаплашадиган гап эмас

Воқеалар тасодифий флуктуацияга (тебранишларга) ўхшамайди. 2018 йил қиш-баҳорининг ҳаддан ташқари шиддатли сиёсий сафарбарлигидан сўнг дарҳол Путиннинг рейтинги пасая бошлади. 2018 йил ёзида пенсия ислоҳотидан сўнг, у шиддат билан пасайди. Кейин бироз кайтиш юз берди ва Қримгача платода тасдиқлаш 70% атрофида бўлди.
Пандемия ушбу сиёсий ҳокимият рамзини ушбу платодан суриб туширди, туширганда ҳам ҳайрон қолдирадиган даражада тез: агар январь–февраль ойларида рейтинг одатий 68–69% атрофида бўлган бўлса, мартда 2011-2013 йиллардан бери кузатилган энг паст даражага, яъни 63%га тушди. Шунда энг пастки нуқта Олимпиада-2014 ва 2013 йилнинг ноябрида Қримнинг қўшиб олинишидан сал олдин 61% кузатилган. Бу йилги апрель натижаси – 59%. Агар рейтинг яна ўсишни бошласа, аввалги 70%лик кўрсаткич эришиб бўлмайдиган даражада юқори бўлиб кўринади.
Пандемиядан кейин иқтисодий тикланиш, иқтисодчиларнинг умумий фикрига кўра, V шаклидаги эмас, балки L шаклидаги эгри чизиқ бўйлаб ўтади. Шу тариқа Путиннинг ҳам, ҳукуматнинг ҳам (персоналистик тизимда буларнинг иккиси ҳам бир) маъқуллаши рейтинги депрессив L-мавжудликка айланиши мумкин. Кўринишидан, ҳар доимгидай биринчи шахснинг обрўси рамзий ички ёки ташқи сиёсий қадамларга эмас, балки иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ҳолатига боғлиқ бўлади.
Тўғри, Левада-марказ эҳтиёткорлик билан асосий эътиборни методологик аниқлашга қаратди: маъқуллаш рейтинги илк марта интервьюер-социологнинг респондент билан шахсий мулоқоти эмас, балки телефон орқали сўров ёрдамида аниқланди. Бироқ бу аниқлаштириш Путин фойдасига эмас: одатда телефон орқали суҳбатда сўровда иштирок этганлар кўпроқ даражада ўзининг ҳукуматга мойиллигини намойиш этади. Эски совет рефлекси ўз таъсирини кўрсатади – телефонда гаплашадиган гап эмас.

Сценарий бузилиши

2017 йилдан бери Россия ҳокимиятининг рейтинглари камроқ рамзий улуғворликка, ташқи ва ички душманларга қарши ғалабаларга боғлиқ бўлмоқда. Ижтимоий-иқтисодий кун тартиби яна буюк бўлиб олган Россия учун ғурурни сиқиб чиқарди. Қрим эффекти оммавий онгда константа бўлиб қолди ва сафарбарлик салоҳиятини йўқотди.
Ҳеч ким рамзий буюкликка қарши эмас, лекин уни нонга суриб ейишнинг имкони йўқ. Қримдан кейинги иқтисодий ўсиш ва реал даромадларнинг турғунлиги ўртача россияликларнинг ҳокимиятга бўлган муносабатига аниқ таъсир кўрсатишни бошлади.
2018 йил ноябр ойида Украинанинг иккита катери одамнинг руҳини кўтариб юборадиган даражада жонли эфирда қўлга олинишидан сўнг ҳукумат рейтинглари аввалги даражада сақланиб қолганда, ҳеч қандай янги ҳарбий ва дипломатик ғалабалар сиёсий сафарбарлик тўлқинини келтириб чиқара олмаслиги аниқ бўлди.
Расмийлар тор маънода бўлса ҳам, табиийки, иқтисодий кун тартибига ўтдилар. Ушбу соҳадаги сиёсат миллий лойиҳалар учун пул тўплашга қадар пасайиб кетди. Ўзгартириш тўғрисидаги талаб 2020 йил бошида ҳукуматни ўзгартириш, Конституцияга Путин давридаги консерватив қадриятларни (худо, тарихни, давлатни ташкил этувчи рус халқини) ўз ичига олган ва Путиннинг президентлик муддатини нолга келтирган ҳолда амалга оширилди.
Икки сафарбар этувчи воқеа - апрелда тузатишлар учун овоз бериш ва май ойида Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланиши - муваффақиятни мустаҳкамлаш ва ҳукуматни қўллаб-қувватлаётган кўпчиликни паст даромадлари ва ЯИМнинг турғунлиги ҳақида бир мунча вақт унутишга мажбур қилиши лозим эди. Аммо пандемия кун тартибини бутунлай ўзгартирди ва ҳатто консерватив-куч консенсусининг асосий кучларини ҳам ўйин тахтасидан суриб ташлади.
Ҳарбий-сиёсий Политбюро 2.0 ўрнига Бош вазирнинг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устидан назорат федерал хизмати раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазири, Москва мэри ва бош вазир томонидан тақдим этилган молиявий ёрдам тарқатувчисидан иборат консилиум - Политбюро 3.0 саҳнага чиқди.
Путин тўсатдан шунчаки сиёсий оркестрнинг дирижери эмас, балки текширув натижасида у қадар катта бўлиб чиқмаган маблағларни қайта тақсимлаш бухгалтерия элементлари билан тиббий-эпидемиология конференциясининг модератори ролида ўзини кўрсата бошлади. Отрядларни жангга вирусга қарши асосий курашчи Сергей Собянин ва жангда жиддий жароҳатланган - вирус инфекцияси юқтириб олган Михаил Мишустин бошлаб борди. Президент имиджининг ўзгариши - унинг омма учун унчалик ишонарли эмаслиги - унинг рейтинги пасайишининг биринчи сабаби бўлди.

Ҳамма ёмонликлар учун

Кун тартибининг ўзгариши ва сиёсий-сафарбарлик воситаларининг тугаб битиши иқтисодиётнинг кескин пасайиши ва бюджет тушумларининг тушиб кетиши (нефтнинг нархи тушиб кетиши ва карантин туфайли бизнеснинг ёпилиши) билан боғлиқ. Буларнинг барчасига ҳукуматнинг инқирозга тезкор жавоб қайтармагани қўшимча бўлди.
Пандемия иқтисодиётни классик иқтисодий ва молиявий инқирозларга қараганда тезроқ ерга урди. Иқтисодий кўрсаткичларнинг йўқолиши ва даромад манбалари ва меҳнат бозорида вазиятнинг ноаниқлиги туфайли норозилик ва саросима ҳам бўрон тезлигида кучайди.
Бўроннинг марказидан Путин ўрин олган. Аввалгидек,  автократ позициясида у кўпчилик аҳолининг кўзи олдида барча яхши нарсаларни - иқтисодий ўсишдан тортиб Қримга қадар бўлган ҳамма нарсани ўз зиммасига қабул қилди ва энди у пандемия ва инқироз билан боғлиқ барча ёмонлик ва норозиликларни тўплашга мажбур бўлди.
Биринчи шахс у ёки бу қадамлар учун жавобгарлик априори бўлинадиган ғарб демократиясидан фарқли равишда, президент ёки бош вазирдан муҳимроқ бўлган автократик персоналистик модель Россия ҳукуматининг жонли рамзи билан қўпол ҳазил қилди. Ғарб этакчиларининг рейтинглари кўтарилди (гарчи пастга силжишлар бўлса ҳам, аммо Эммануел Макрон сингари унчалик аҳамиятли бўлмаган), Путин фаолиятини маъқуллаш ва унга ишонч пасая бошлади.
Фуқароларга ва тадбиркорларга ЯИМнинг улушларида ҳам, мутлақ рақамлардаги ҳам ёрдам даражаси Ғарб ва Шарқнинг асосий давлатларида аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳажми билан таққослаш мумкин бўлган даражаа эмас. Қўллаб-қувватлаш чораларини бошқариш тезлиги ва сифати бўйича ҳам фарқ қилмади. Ишбилармонлар тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш ўрнига, солиқ ва кредитлар бўйича - кечиктирилган, аммо қайта тикланмаган келажакка оғирлик тушаётганлигидан норозиликларини билдирдилар.
Кўринишидан, Путин давлат капиталистик иқтисодиётида унчалик катта бўлмаган, аммо барибир - ЯИМда кичик ва ўрта бизнеснинг улуши нуқтаи назаридан ҳам, бандлик улуши (турли вақтларда 20-25% атрофида) нуқтаи назаридан ҳам муҳим бўлган тадбиркорлик синфининг қўллаб-қувватлашини йўқотди
Тадбиркорлар ёлғиз жавбрланувчилар эмас. Маркснинг сўзларига кўра, камбағаллар ва қайтаётганлар - агар сиёсий бўлмаса, норозилик майдонига қайтаётган ишчилар норози. Ҳукумат либерал демократик қадриятларни эътироф этган, маълумотли шаҳар табақалари орасида норозиликка қарши курашишга одатланган.  Путинни ҳаддан ташқари севгани учун эмас, балки давлатдан оталик қўллаб-қувватлашини кутганлари учун ҳар доим режимнинг ижтимоий устуни бўлганларни нима қилиш керак?
Ёрдам келмади. Муқобил вариант - иқтисодиётни ишлаш ва пул топиш имконияти учун очиш - жиддий кечикмокда. Ижтимоий қатламларни ушбу тузоқда тўхтатиб қўйиш рейтинг тушишининг учинчи сабабидир.
Ва ниҳоят, Путиннинг ўзини ўзи яккалаб қўйиши тиббий масъулиятли хулқ-атвор, балки жамиятдан сиёсий яккаланиш сифатида баҳоланади. Ва бу рейтинг муаммоларининг тўртинчи сабабидир.
Одатда, Путин бошқа ҳукумат субъектларининг рейтингларини ҳам ўз ортидан эргаштиради. Ҳар ҳолда, мартдан апрелгача минтақавий раҳбарларнинг фаолиятини маъқуллаш 65% дан 61% гача тушиб кетди.

Хўш, кейин нима бўлади?

Ҳукумат идораларда ҳозирча рейтинг ўсиши учун компенсатсия воситалари мавжуд эмас. Ҳар ҳолда пандемия авжига чиқкан пайтида ва карантин чекловлари олиб ташланмагунча.
Ички ва ташқи сиёсий душманларни қидиришни кенгайтириш, сафарбарлик сценарийсига қайтиш - ўзгартиришлар учун овоз бериш ва кутилаётган Ғалаба Парадини ўтказиш - пандемиядан сўнггина мумкин бўлади. Аммо бу акциялар муваффақиятли бўлишига кафолат йўқ. Уларнинг аксарияти шундоқ ҳам ёмон кайфиятда бўлган турли хил ижтимоий гуруҳларни кўпроқ безовта қилишади.
Аммо Путин энг паст даражага етганми ёки ҳали ҳам шўнғиши мумкинми, буни май ойи маълумотлари кўрсатади. Методологик жиҳатдан аниқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун социологлар ўзларининг респондентлари билан далага чиқиб, респондентлар билан юзма-юз ёки ниқобда юзма-юз учрашишларига имкон берадиган вақтни кутиш ўринлидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase