Якшанба куни бўлиб ўтган воқеа туфайли душанба куни университет ёпиқ бўлди, шунингдек, яқин-атрофда жойлашган мактаблар ва ташкилотлар ҳам ёпилди.
Уттар-Прадешдаги норозилик митингига келган Алигарх мусулмон университети талабалари полициянинг кучли тажовузига дуч келди - махсус кучлар ёшларга қарши кўздан ёш оқизадиган газ ишлатишди, ўнлаб ёшлар ҳибсга олинди.
Якшанба оқшомидан бери ушбу ҳудудда мобил Интернет блокировка қилинган - расмийлар исламофобик қонунга қарши норозиликларнинг кучайишидан қўрқмоқдалар.
Бугун норозилик намойишлари Мумбай, Ҳайдаробод, Бангалор, Чандигарх, Калкутта ва Лакнау шаҳарчаларига ҳам тарқалди.
Машҳур сиёсий сулола Неру-Ганди авлоди Раҳул Ганди воқеаларни шарҳлар экан, янги қонун ва ҳукумат томонидан яратилган фуқароларнинг реестри "фашистлар томонидан яратилган оммавий поляризация қуроли" эканлигини таъкидлади.