«Ирқий белгилар, жинсий ориентация, миллат, диний белгиларга ҳуқуқларни кўра чеклаш билан боғлиқ ҳеч нарса бўлмаган, йўқ ва бўлмайди ҳам», - деди президент.
Путиннинг аниқлик киритишича, Россия фақат бундай қадриятларни "тарғиб" қилишга қарши, шу боис мамлакатда ноанъанавий жинсий ориентация тарғиботини тақиқловчи маъмурий қонун қабул қилинган. "Инсон улғайиб, вояга етиб, тақдирини ўзи ҳал қилсин", деди Путин.
Президент Россияда Совет Иттифоқидаги каби жинсий ориентация учун жиноий таъқиб йўқлигини таъкидлади.
Аввалроқ Путин турли йўналишдаги одамларни бир-бирига "оддийроқ" муносабатда бўлишга чақирган ва жинсий ҳаёт ҳар бир инсоннинг танлови ва унинг шахсий иши эканлигини таъкидлаган эди.
2013 йилда Россияда вояга етмаганлар ўртасида ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Қонун болалар ўртасида уларда ноанъанавий жинсий муносабатларни шакллантиришга қаратилган маълумотларни, бундай муносабатларнинг жозибадорлиги тўғрисидаги маълумотларни, анъанавий ва ноанъанавий муносабатларнинг ижтимоий тенглиги ҳақидаги ғояларни тарқатишни; шунингдек, бундай муносабатларга қизиқиш уйғотадиган маълумотларни юклашни тақиқлайди (бу жинойи эмас, маъмурий жавобгарлика тортилади).
2014 йилда Россия Конституциявий суди ушбу тақиқни қонуний деб тан олди ва унда камситувчи қоидалар йўқ деб топилди. Суднинг таъкидлашича, тақиқни "кенг тушуниш"ни қабул қилиниши мумкин эмас, у фақат оммавий ҳаракатларни чеклайди.
Путин Россияда ЛГБТ вакилларига нисбатан камситишлар йўқлигини айтган
Россияда, шу жумладан жинсий ориентация асосида камситиш бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бу ҳақида Россия президенти Владимир Путин Конституцияга ўзгартиришлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ билан учрашувда маълум қилган эди. Путиннинг нутқи "Россия 24" телеканали орқали намойиш этилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди