Стратегик мулоқот институти (ISD) томонидан тўпланган маълумотлар ижтимоий тармоқардаги аккаунтлар, жисмоний шахслар, оммавий ахборот воситалари ва ташкилотларнинг можаро ҳақида ёлғон маълумот тарқатаётгани ва бунда уларнинг ҳар бир сўзини 1,8 млн киши кузатиб бораётганини аниқлади. Фитна назариётчилари тармоғи томонидан илгари сурилган учта асосий ёлғон Суриядаги одамларни қутқаришга бағишланган кўнгиллилар ташкилоти «Оқ дубулғалар»ни нотўғри кўрсатиш ҳақида. Улар, шунингдек, Сурия режимининг кимёвий қурол қўллаганини инкор этиш ёки нотўғри кўрсатиш ва кимёвий қуроллар бўйича дунёдаги етакчи ташкилотнинг хулосаларини танқид қилишга эътибор қаратдилар.
2017 йили Хон Шайхунга уюштирилган кимёвий ҳужумда 92 киши ҳалок бўлган, уларнинг учдан бир қисми болалар бўлган воқеаларни ҳужжатлаштирганидан сўнг "Оқ дубулғалилар" Россия ғазабининг нишонига айланган. Кейинроқ БМТ "Сурия кучлари Идлиб вилоятидаги шаҳарга заринли тарқатувчи бомба ташлаганига ишониш учун асосли асослар бор" деган хулосага келди.
The Sirian Campaign ҳисоботидаги янги таҳлил ҳам Россия ҳукуматининг расмий аккаунтлари сохта контент яратиш ва тарқатишда муҳим роль ўйнаганини, бунда Россиянинг Буюк Британия ва Суриядаги элчихоналари муҳим роль ўйнаганини кўрсатди.
2015 йилдан 2021 йилгача етти йил давомида 28 та фитна назариётчиси томонидан юборилган 47 000 та дезинформацион твитларнинг 19 000 таси 671 000 мартадан ортиқ ретвит қилинган асл постлар эди.
Ҳисоботда дезинформациянинг кучли тарқатувчиси сифатида кўрсатилганлар орасида ўзини "эркин журналист" деб атаган Ванесса Били ҳам бор, унинг фитна назариялари Россия томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашида далил сифатида келтириб ўтилган.
2015-йил сентабрида Били "Оқ дубулғаларни" ал-Қоида ва бошқа террорчи ташкилотлар билан иттифоқчиликда айблаб, бомбардимон қилинган бинолардан тинч аҳолини қутқариш пайтида тўплаётган кадрлар саҳналаштирилганини даъво қилган.
«Оқ дубулғалар» менежери ўринбосари Фарук Хабибнинг айтишича: "Аввалига биз ҳақиқатан ҳам бу етарлича аниқ маълумотга эга бўлмаган одам бўлиши мумкин ва ҳамма нарсани тушунтириш учун у билан боғланишимиз керак деб ўйлагандик.
Аммо кейин бироз изланишлар олиб боргач, бу атайин ва тизимли равишда қилинаётганини англадик".
Шунингдек, бир гуруҳ британиялик академиклар Асад тарафдори дезинформация ва Россия томонидан илгари сурилган фитна назарияларини тарқатишда айбланган. Ҳисоботда айтилишича, 2020 йилдан бери Грейзонлик журналист Аарон Мате 28 аниқланган фитна назариётчилари орасида дезинформациянинг энг фаол тарқатувчиси сифатида Билини ортда қолдирди.
Karam Foundation асосчиси ва ижрочи директори Лина Серджи Аттарнинг айтишича: «Ғарблик бир гуруҳ фитна назариётчилари ҳақиқатда ёлғонни тарқатаётганда, ўзларини юқори ахлоқий меъёрга эга деб ўйлашлари ҳақоратли». Бошқа фитна назариётчилари орасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Сурия режими бўйича панелда қатнашган канадалик "эркин журналист" Ева Бартлетт ҳам бор. Ҳисоботнинг бир версияси Facebook да 4,5 миллион марта кўрилган.
"Оқ дубулғалар" кўнгиллилари энг кўп нишонга олинади, уларда 21 000 дан ортиқ твитлар гуруҳни обрўсизлантириш ёки биринчи ёрдам кўрсатувчиларга ҳужумларни рағбатлантиришга қаратилган. Хамид Кутини, Сурия шимоли-ғарбидаги кўнгилли: "[Асад] режими ва Россия икки марта зарбалар билан бизнинг одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўйича ишимизни ўта хавфли қилади. Биз бомбардимон қилинган ҳудуддан одамларни қутқариш учун борганимизда, улар яна ҳужум қиладилар. Биринчи қутқарувчиларни ўлдириш учун худди шу майдонга такрорий зарба берадилар".
2012 йилдан буён бугунги кунгача 296 нафар кўнгилли хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлди.
The Syria Campaign нашрига кўра, бу дезинформациянинг таъсири ҳукумат сиёсатчилари ўртасида чалкашлик ва шубҳа уйғотиш, бошпана беришга қарши сиёсатни яратишга ёрдам бериш, Сурияда Асад режимини нормаллаштириш ва Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги ҳаракатларини оқлашдан иборат.
Ақш Давлат департаментининг собиқ амалдори тадқиқотчиларга: "Сурия бу турдаги дезинформацион фаолият учун синов майдони бўлган ва бу ҳолатдан олинган сабоқлар Украина ва ундан ташқаридаги ҳаракатлар ҳақида маълумот бериши мумкин" деди.
Россияпараст ва асадпараст фитна назариётчилари тармоғи фош қилинди
Британиянинг The Guardian газетаси россияликлар томонидан мувофиқлаштириб борилган, Суриядаги можаро ҳақиқатларини бузиб кўрсатишга ва халқаро ҳамжамият аралашувининг олдини олишга қаратилган минглаб дезинформация твитлари жўнатган йигирмадан ортиқ фитна назарияси тарафдорлари тармоғи фош этилганини хабар қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси